Сўнгги янгиликлар
Илон Маскнинг машуқаси миллиардерга тегишли компанияни судга берди
Байденнинг ўғли қамалиши мумкин
Венесуэла мухолифати етакчиси ўз Нобель мукофотини Трампга топширди
Фарғонада 14 ёшли қиз бильярдхонада зўрланди. 4 нафар гумонланувчилар қўлга олинган
АҚШ Венесуэлада нефть объектларини ҳимоя қилиш учун махсус элита жангчиларини жалб қилмоқчи
“Янги банк” фаолияти тўхтатилди. Омонатчиларга пулни ким қайтаради?
Махсус рейд. Тошкентда экологияга катта хавф туғдирган завод бошқа ҳудудга кўчирилади
ДХХ “Choco-Pie” ва “Pankie” ширинликлари ичига наркотик моддаларини яширган жиноий гуруҳни қўлга олди
«Ёшлар туризми ҳафталиги». 900 нафарга яқин мактаб ўқувчилари Самарқанд шаҳрини эскурсия қилишмоқда
Ёшлар туризми ҳафталиги»дан кўзланган асосий мақсад ёш авлодда ватанпарварлик, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборат
Январь ойининг биринчи ўн кунлигида “Ёшлар туризми ҳафталиги” доирасида Самарқанд вилоятининг барча ҳудудларидан 900 нафарга яқин мактаб ўқувчилари Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларига экскурсия қилишмоқда. Бу ҳақда Туризм ва маданий мерос вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунингдек, Тошкент шаҳридан Самарқанд шаҳрига икки кунлик экскурсияга 400 нафардан зиёд “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг фарзандлари, имконияти чекланган ўқувчилар, фан олимпиадаларида яхши натижа кўрсатган иқтидорли ўқувчилар келишди.

“Ёшлар туризми ҳафталиги” ташкилотчилари томонидан барча зарур чоралар кўрилмоқда: ҳаракат хавфсизлигидан тортиб, ёш сайёҳлар учун иссиқ овқат таъминланадиган умумий овқатланиш пунктларининг санитария назоратигача.
“Ёшлар туризми ҳафталиги”дан кўзланган асосий мақсад ёш авлодда ватанпарварлик, миллий қадрият ва анъаналарга ҳурмат, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборат”, — дейилади хабарда.