Qidirish

01:20 / 2023-01-25 1228 0 Ҳодисалар

Фарғонада ҳомиладор аёл эрининг машинасида ўзини ёқиб юборди

Тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил бола ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ...

world-news

Фарғона шаҳрида эр машинада ўтирган турмуш ўртоғини ёқиб юборди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Хаёт Шамсутдинов баёнот берди.

Маълум бўлишича, 2023 йил 24 январь куни соат тахминан 19-00 ларда фуқаро М.У. “Матиз” русумли автомашина бошқарувида ҳомиладор турмуш ўртоғи (шаръий никоҳ асосида) 1987 йилда туғилган М.Х.ни шифохонадан яшаш хонадонига олиб кетаётган вақтида, турмуш ўртоғи уни рашқ қилган ҳолда оғзаки жанжаллашиб келган.

М.У. турмуш ўртоғи билан гаплашиб олиш мақсадида, автомашинани Фарғона шаҳридаги “Нефтчи” стадиони рўпарасида тўхтатган.

Шу вақтда, автомашина орқа ўриндиғида ўтирган М.Х. (аёл) ўзи билан уйидан олиб чиққан пластмасса идишдаги “бензин” ёқилғисини дастлаб турмуш ўртоғи М.У.ни, кейинчалик эса ўзини ва автомашина салони ичига сепиб, ёқмоқчи бўлган.

Турмуш ўртоғининг ушбу ҳаракатидан қўрқиб кетган М.У. автомашинадан тушиб, ташқарига қочган вақтда М.Х. ёндиргич (зажигалка) билан ўзини ва автомашинани ёқиб юборган.

Чақирувга асосан ҳодиса жойига етиб келган Фарғона вилояти Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан ёнғин тезкорлик билан ўчирилиб, тез-тиббий ёрдам бўлими ходимлари томонидан автомашина салонида бўлган марҳума М.Х.нинг ёнғин натижасида туғилган ўғил жинсли чақалоғини ҳаёти сақлаб қолинган. Бироқ, шифокорлар томонидан кўрсатилган зарур тиббий ёрдамга қарамасдан чақалоқ шифохонада вафот этган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 103-моддаси 2-қисми “б” банди (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш