Сўнгги янгиликлар
Давлат олий таълим муассасалари учун тўрт йиллик қабул квоталари белгиланди
Турк Ривиерасининг “жонли” шаҳарлари ҳақида эшитганмисиз?
Юлдуз Усмонованинг қўшиғини куйлаган хонанда жаримага тортилди
Тошкентда «Lacetti» ва «Tracker» тўқнашуви оқибатида бир нафар пиёда вафот этди
Академик лицейларга кириш тест синовлари ўтказилиш санаси ва вақти аниқ бўлди
Янги ўқув йилидан бошлаб В2 сертификати мавжуд бўлмаган хорижий тил ўқитувчилари ишлан бўшатилади(ми?) Сертификат машмашаси қачон тугайди?!
Тошкентдаги кўчалардан бири 1 ойга ёпилди
Истанбулдан Тошкентга учган самолётда чақалоқ дунёга келди
ИИО ходимларига сўз эркинлигидан фойдаланиш қисман чекланмоқда
Собиқ депутат кодекнинг сўз эркинлигини чеклаш билан билан боғлиқ қисмини Конституциявий суд ва бошқа масъул идоралар қайта кўриб чиқишни тавсия қилди.

Ички ишлар органлари ходимлари ижтимоий тармоқларда давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилиш, мамлакатда, шу жумладан, ички ишлар органларида амалга оширилаётган ислоҳотларга нисбатан одамларда ишончсизлик кайфиятини келтириши мумкин бўлган нохолис, субъектив материалларни жойлаштириш тақиқланмоқда. Бу ҳақда собиқ депутат Расул Кушербаев хабар бермоқда.
“Бу фуқаро сифатида ички ишлар ходимларига нисбатан қисман сўз эркинлигининг чекланиши, дейиш мумкин. Чунки Конституция ҳар кимга ахборот,сўз ва фикр эркинлигини кафолатлайди, жу жумладан ИИО ходимларига ҳам.
Шундан келиб чиқиб, ИИО ходими ҳам солиқ тўловчи, сайловчи, фуқаро сифатида мансабдор шахслар фаолиятини муҳокама қилиши, фикрини билдириши мумкин.
Бироқ янги тасдиқланган "Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси"да Конституциянинг ушбу талаблари инобатга олинмаган”, — деб ёзди Кушербаев.
Кодексда шунингдек, ички ишлар органлари ходимларига ижобий маънодаги бир қатор тақиқлар қўйилмоқда.
Хусусан ходимларга:
хизмат мажбуриятларини бажариш ва хизмат вақтида ёҳуд хизмат кийимида спиртли ичимликлар истеъмол қилиш;
мансаб ваколатларини сиёсий партиялар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг органлари манфаатлари йўлида амалга ошириш;
тадбиркорлик фаолияти субъекти сифатида ёки унинг номидан бу соҳада қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва мулкий жавобгарлиги остида даромад олишга қаратилган фаолият билан шуғулланиш;
тадбиркорлик фаолияти субъектларини ташкил этишга, уларнинг муассиси бўлишга, тадбиркорлик фаолияти субъектида ташкилий-бошқарув, маъмурий-хўжалик вазифаларини бажариш;(бундан АЖларининг эркин муомалада бўлган акцияларига эгалик қилиш мустасно).
хизмат ваколатларини жисмоний ва юридик шахслар манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан ҳар қандай совғалар ҳамда ҳар қандай кўринишдаги моддий бойликларни олиш ёҳуд уларнинг хизматларидан фойдаланиш;
хизмат фаолияти билан боғлиқ маълумотларни оила аъзолари, таниш-билишлари ёки хизматга алоқадор бўлмаган бошқа шахслар билан муҳокама қилиш тақиқланади.
“Кодекнинг сўз эркинлигини чеклаш билан билан боғлиқ қисмини Конституциявий суд ва бошқа масъул идоралар қайта кўриб чиқиши керак”, — деб ҳисоблайди собиқ депутат.




Изоҳлар 2

Murodbek boltaboyev
2023-Jan-22 23:08