Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
«Бизда одамлар қонунга эмас, одамга бўйсунади» — Бахтиёр Насимов
Журналист Тошкент шаҳри узоғи билан 1 миллион одамга мўлжалланганлигини айтиб, ҳозирда шаҳар ортиқча юкламаларга чидамаяпганини айтган.

Журналист Бахтиёр Насимов “Дарё”га берган интервьюсида Тошкент шаҳарининг инфратузилма ва камчиликлари ҳақида тўхталиб, пойтахт узоғи билан 1 миллион аҳолига мўлжалланган шаҳар эканлигини билдирган.
“Тошкент узоғи билан 1 миллион аҳолига мўлжалланган шаҳар эди. Ҳозир тахминимча, бу кўрсаткич 3 миллионга чиқиб кетди.
Лекин шаҳар бунча юкламага чидамайди. Нега “свет” кўп ўчади? Демак, инфратузилма бунча истеъмолга мўлжалланмаган. Маблағ олиб, пул сарфлаш учун катта-катта уйлар қуриб ташлашган.
Бизда нега тартиб йўқ? Чунки одамлар қонунга эмас, одамга бўйсунади. Оддий мисол, светофорнинг қизил чироғида ўтиш мумкин эмас, лекин камера, радар бўлмаса, ҳамма қоидани бузади.
Камера бўлса, қонунга хилоф иш қилмайди, чунки жазо борлигини билади. Шунинг учун бир ҳолатни ҳеч ким яхши-ёмон деб баҳолаши эмас, қонун ишлаши, норматив бўлиши керак. Электр энергияси, сув, канализация масаласида ҳам шундай.
1–2 йил аввал эсласангиз, Президент аввал ўзи ҳоким бўлган бир тумандаги кўп қаватли уйни кўрганда “Қанақасига бу “дом”ни қуряпсизлар?
Бу ерга қувурларни ўзим қўйганман, 80та хонадонга чидайди. Қандай қилиб 800та хонадонни киритмоқчисизлар?” — деб танбеҳ берганди. Афсуски, бутун Тошкент эмас, ҳамма вилоятларда уйлар шундай қуриляпти”, — дейди Насимов.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ америкалик ёзувчи Тошкент шаҳридаги муаммолар ва келажакда амалга оширилиши керак бўлган ишлар бўйича ўзининг таклифини билдирган эди.



