Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Самолётда бомба бор» — Пермдан Гоага учаётган самолёт фавқулодда Ўзбекистонга қўнди
Самолёт Термизда саккиз соатдан бери қолмоқда.
Пермдан Гоага йўл олган Azur Air самолёти бортида портловчи қурилма борлиги ҳақидаги хабар туфайли Ҳиндистонга киритилмади, у Ўзбекистонга қўнди.
СМС-хабар Boeing 757 Azur Air самолёти Афғонистон устидан учиб ўтаётганида авиакомпания ва Гоа аэропорти вакили электрон почтасига юборилган. Унда йўловчилардан бирининг ноутбукининг аккумулятор бўлинмасида портловчи қурилма борлиги айтилган.
Ҳиндистон авиация маъмурлари зудлик билан самолётнинг мамлакат ҳаво ҳудудига киришини тақиқлади. Шундан сўнг, учувчилар Термиз аэродромида Ўзбекистонга қўнишга қарор қилишди. Самолёт бортида 231 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.
Фавқулодда қўнгач, ҳаво кемаси, йўловчиларнинг багажи ва қўл юки аэропорт хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан синчковлик билан кўздан кечирилгач, ҳеч қандай хавфли моддалар ёки қурилмалар топилмади.
Самолёт Термизда саккиз соатдан бери қолмоқда. Авиакомпания Москва вақти билан соат 17:00 га режалаштирилган Гоага жўнаб кетишни кутаётган йўловчиларни меҳмонхонага жойлаштириш учун барча имкониятларни ишга солаётганини айтди.
9 январь куни Россиянинг Азур Аир авиакомпаниясининг Москва-Гоа йўналишида 244 нафар йўловчи ва экипаж аъзолари билан парвоз қилаётган самолёти бортидаги ёлғон бомба хабари туфайли Ҳиндистоннинг Гужарат штатига фавқулодда қўнишни амалга оширган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвадан Гоага учаётган самолёт маст йўловчи сабабли Урганчга қўнишга мажбур бўлган эди.