Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Икки авиакомпания самолётлари фавқулодда Ўзбекистон аэродромларига қўнишга мажбур бўлди
Москва-Гоа йўналишида учаётган самолёт бортида зўравонлик қилган йўловчини тушуриш учун Тошкентга қўнган бўлса, Бишкекдан Истанбулга учган самолёт ноқулай об-ҳаво туфайли муқобил аэродромга қўнган.
Бугун, 19 январь куни икки йўналишда учаётган самолётлар фавқулодда Ўзбекистон аэродромларига қўнишга мажбур бўлди.
Uzbekistan airports’га кўра, Истанбулдан Бишкекга учаётган “Turkish Airlines” авиакомпаниясининг ТК344 йўловчи рейси манзил аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити – туман, кўриш масофаси 800 м, туфайли “Тошкент” халқаро аэропортига фавқулодда қўнди. Экипаж муқобил аэродромга жўнаб кетишга қарор қилди. Бортида 184 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 09:42 да келиб қўнди.
“Айни пайтда самолётнинг белгиланган аэропортга парвозини давом эттириш имконияти ўрганилмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Шунингдек, Москвадан Гоага учаётган самолёт маст йўловчи сабабли Урганчга қўнишга мажбур бўлди. Шу сабабли экипаж самолёт бортига милиция ходимларини жўнатишни сўраган.
Бортида 356 йўловчи бўлган Boeing 777-300 самолёти кеча соат 20:29 да фавқулодда қўнишни амалга оширди. Зўравон йўловчи рейсдан олинди. Мазкур рейс соат 22:41 да Гоага учиб кетди.