Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
5 юлдузли меҳмонхоналар, эко-қишлоқ ва муҳташам «Боқий шаҳар» — «Silk Road Samarkand» халқаро сайёҳлик мажмуаси ҳақида нималарни биласиз?
Маданият ва туризм вазирлиги томонидан тақдим қилинган мақолада “Silk Road Samarkand” халқаро сайёҳлик мажмуаси ҳақида батафсил маълумот олишингиз мумкин.
“Silk Road Samarkand халқаро сайёҳлик мажмуаси Марказий Осиёдаги энг йирик сайёҳлик мажмуаси бўлиб, бизнес, маданий, тиббий ва гастрономик туризм объектларини бирлаштиради.
Бу кенг кўламли лойиҳа Янги Самарқанд ва минтақадаги янги сайёҳлик имкониятларининг рамзи ҳисобланади ҳамда бутун Марказий Осиёда замонавий диққатга сазовор жойга айланиш учун мўлжалланган.
Таъкидлаш жоиз, “Silk Road Samarkand” 8 та меҳмонхона, конгресс маркази, “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик боғи, гаштак (балиқ овлаш учун сунъий кўл), фавворали марказий майдон ва “Eco Village” эко-қишлоғини ўз ичига олган. Мажмуадаги конгресс маркази МДҲдаги энг йирик халқаро конгресс марказидир.
Қайд этиш жоизки, “Silk Road Samarkand”нинг муҳим ҳамкорларидан бири – Хитойнинг “Minyoun Hospitality” меҳмонхоналар тармоғи Марказий Осиёдаги илк меҳмонхоналарини айнан Самарқандда очди.
Улардан бири Ипак йўлининг Ўзбекистон ва Хитой учун аҳамиятини рамзий акс эттирувчи “Silk Road by Minyoun”дир. Бу ерда хитой таомлари тайёрланадиган ресторанлар, меҳмонларни Хитойнинг бой маданияти билан таништирувчи тадбирлар ҳам ташкил этилади.
“Samarkand Regency Amir Temur” ва “Silk Road by Minyoun” меҳмонхоналари эса Самарқанддаги биринчи беш юлдузли меҳмонхоналардир.
“Samarkand Regency Amir Temur” — Самарқанд шаҳрининг асосчиси, буюк саркарда Амир Темур давридан илҳомланган бетакрор дизайндаги беш юлдузли меҳмонхона ҳисобланади.
У Марказий Осиёдаги нуфузли LHW (The Leading Hotels of the World – дунёнинг етакчи меҳмонхоналари) ассоциациясига аъзо бўлган ягона меҳмонхона бўлиб, хоналарнинг умумий сони 232 тани ташкил қилади.
“Silk Road by Minyoun” — Буюк Ипак йўли — Шарқдан Ғарбга 18 аср давомида мавжуд бўлган карвон йўли тарихига бағишланган беш юлдузли меҳмонхона. Хоналарнинг умумий сони 241 та.
“Savitskiy Plaza” меҳмонхонаси эса санъат арбоби, авангард санъати коллекционери Игор Савитский номи билан аталган. Меҳмонхона жами 175 та хонага эга.
“Lia by Minyoun Stars of Ulug'bek” меҳмонхонаси янги авлод меҳмонхоналари сирасига киради ва 170 та хонани жамлаган.
Шунингдек, “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида “Wellness Park Hotel Afrosiyob” (91 та хона), “Wellness Park Hotel Sogd” (92 та хона), “Wellness Park Hotel Bactria” (92 та хона) ва “Wellness Park Hotel Turon” (83 та хона) каби бутик-меҳмонхоналар ҳам бор. Ушбу меҳмонхоналарда бир вақтнинг ўзида 3000 нафарга яқин меҳмонни жойлаштириш мумкин.
Бундан ташқари, “Silk Road Samarkand” сайёҳлик мажмуасида ноёб яшил боғ қурилиб, у ерда Ўзбекистон учун кам учрайдиган дарахт ва бута турлари тўпланган.
“Боқий шаҳар” мажмуаси — ўз бағрига 100 дан ортиқ халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъати усталарини маҳаллий аҳоли сифатида сиғдира олади.
Шаҳар кўчалари доимо ҳаёт билан тўлиб-тошган – бу ерда матолар, сувенирлар, шарқона ширинликлар ва анъанавий таомлар савдоси авжида.
Қолаверса, сиз мусиқачилар, ошиқ ўйини ёки шахмат ўйнаётган болалар, тарихий миниатюраларни чизувчи рассомлар, раққосалар, шоирлар, олимлар, зодагонлар ва руҳонийлар вакилларини, ҳукмдорлар ва уларнинг саройларини, бошқа мамлакатлардан келган элчиларни, халқ достонлари қаҳрамонларини, адабий қаҳрамонларни учратишингиз мумкин.
Бозор майдонларида актёрлар, полвонлар, арқончилар, фақирлар, сеҳргарлар, акробатлар иштирокида спектакллар ўтказилади.
“Боқий шаҳар”нинг асосий аҳолиси ўз устахоналарида меҳнат қилиб, шаҳар меҳмонлари билан суҳбатлашишдан, чой бериб меҳмондўстлик кўрсатишдан, ўз ҳунарининг ўзига хос хусусиятлари ҳақида суҳбатлашишдан доимо хурсанд бўладиган ҳунармандлардир.
Ҳунармандларнинг либослари оддий ва иш учун қулай, лекин уларнинг ихтисослиги ва минтақавий мансублиги акс эттирилган. улар ўзбек кулолчилигининг энг бой хазинаси, қувғин, ипак, органик ёғ ва гиёҳлар, миллий либослар, сувенирлар, сўзана ва гиламларни намойиш этишади.
Конгресс марказига келсак, у конгресслар, форумлар, конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар, тақдимотлар, намойишлар ва банкетлар учун мўлжалланган замонавий ускуналар билан жиҳозланган. Конгресс марказининг майдони 18 000 м2 ни ташкил қилади.
“Eco Village” эко-қишлоғи эса хусусий турар жой учун 14 та вилладан иборат. Эътиборли томони, уйлар бутунлай ёғочдан қурилган. “Silk Road Samarkand” халқаро сайёҳлик мажмуаси маҳаллий ва халқаро сайёҳлар оқимини кенгайтириши шубҳасиз.