Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
Ангрен шаҳар прокурори ўқитувчиларни қор тозалашга мажбурлади
Прокурорнинг оғзаки буйруғи тармоқларда кенг тарқалиб, ўқитувчилар томонидан қораланди.
Ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳри прокурори ўқитувчиларни мактаб биносини қордан тозалашга жалб қилган видеоси тарқалди.
Унда прокурор ва сектор раҳбарлари шаҳардаги 21 сонли мактабни ўқишга тайёргарлигини текширишга келгани ва мактабда ҳолат яхши эмаслигини директорга айтиб, бино ҳудудини тозалашга ўқитувчиларни жалб қилишни буюрган.
“Мактаб умуман қордан тозаланмаган. Ўқитувчилари ҳам йўқ. Ойлик олиб ётишибди бекордан-бекор”
, — деган прокурор.
Блогер Никита Макаренконинг ёзишича, ушбу видеохабардан сўнг, ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилган.
“Прокурорнинг буйруғидан кейин ўқитувчиларнинг қўлига белкурак бериб, қор тозалашга мажбур қилишди. Бу ақлга сиғмайди. Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиши керак бўлган прокуратура замонавий қуллик ва одамларни эксплуатация қилишни ташкил қилишни ўз зиммасига олдими?
Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилишни тақиқловчи Президент қарорини бузишга прокурор “ШАХСАН” кўрсатма беряптими?
Мен бу такаббур ва унчалик ақлли бўлмаган прокурордан бу ўқитувчиларнинг ҳаммасини йиғишини, улардан шахсан узр сўрашини ва мажбурий меҳнатни ташкил қилгани учун ўзини жазолашини талаб қиламан.
Кейин эса белкурак олиб, мустақил равишда Ангрен мактабларида қорни тозаласин. Бу фото ва видеони интиқлик билан кутамиз. Бу адолатнинг тикланиши ва қонуннинг ғалабаси бўлади.
Ўқитувчиларнинг гуруҳлари ва каналлари орқали ушбу видеонинг тарқалиб кетганидан, ўқитувчилар прокурорни жазолашни талаб қилиб, эксплуатациядан чарчаганликларини ва ўз ҳақ-ҳуқуқлари учун курашиш зарур, деб ҳисоблаётгани мени алоҳида қувонтиради.
Бу тўғри. Жанг осон бўлмайди. Мамлакатда бундай прокурорлар ҳали ҳам кўп. Ўқитувчилар ўзларини ҳимоя қилишни ўрганишлари керак ва қўлларига белкурак олмасликлари керак”, — деб ёзди у.
Мазкур ҳолатга Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги муносабат билдирди.
“Педагог ходимларни хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш тақиқланган. Ушбу видеолавҳа Бош прокуратурага юборилган ва ҳолат ҳозирда ўрганилмоқда.
Жамиятда ўқитувчининг обрўсини оширишни ҳар биримиз ўзимиздан бошлашимиз лозим. Бу борада катталар ёшларга ўрнак бўлиши ва ҳар доим барчамизга билим берган устозларга ҳурмат билан муомалада бўлишимиз шарт.
Ўрни келганда, Президентимиз томонидан ўқитувчиларнинг нуфузини ошириш борасида қатор топшириқлар берилганини ва “Ўқитувчини ҳурмат қилмаганни мен ҳам ҳурмат қилмайман” деганларини алоҳида таъкидлаш лозим”, — дейилади муносабатда.
Шунингдек, вазирлик “Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги Конвенциянинг (Женева, 28.06.1930) 6-моддасига асосан маъмурият амалдорлари, ҳатто уларнинг вазифаси уларга ишониб топширилган аҳолини қандайдир меҳнат шакли билан банд қилишга кўмаклашишдан иборат бўлсада, ушбу аҳоли ёки алоҳида шахсларни хусусий шахслар, компаниялар ёки ташкилотлар учун ишлашга мажбур қилиши мумкин эмаслиги эслатиб ўтди.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 10 майдаги 349-сон қарорига мувофиқ Бош прокуратурага Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтириш, бу борадаги текширувлар самарадорлигини ошириш ва мажбурий меҳнат ҳолатлари аниқланганда эса айбдор шахсларга нисбатан тегишли жавобгарлик чораларини қўллаш тавсия этилганлигини эслатган.