Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 55

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 58

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 134

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 221

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 246

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 224

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 352

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 322

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

17:41 / 2023-01-19 676 1 Сиёсат

ДХХ ажал оғусини сотаётган наркокурьерларни қўлга олди

Ҳозирда қўлга олинган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

world-news

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ички ишлар бошқармаси билан ҳамкорликда кўп босқичли тезкор тадбир ўтказилди. 

Маълум бўлишича, дастлаб Кармана туманида жойлашган “Самарқанд мунтазам” ЙПХ масканида “Spark” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган, Урганч туманида яшовчи, 1999 й.т., муқаддам судланган А.Б.нинг ёнида 992 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида у наркотик моддани Ургут туманида истиқомат қилувчи, 1996 й.т., муқаддам судланган Т.М.дан сотиб олганлиги маълум бўлиб, у ҳам қўлга олинди. 

Ўз навбатида ушбу наркосавдогар ажал оғусини Самарқанд шаҳрида яшовчи фуқаролардан харид қилганлиги аниқланди ва унинг иштирокида назорат остида олиш тезкор-қидирув тадбири ўтказилди. 

Жумладан, Самарқанд шаҳрида яшовчи, 1991 й.т., муқаддам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жинояти учун судланган аёл Х.Х. ва унинг турмуш ўртоғи, 1982 й.т. Х.Ф. 2 кг 966 гр. “гашиш” моддасини 21 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланди.

Бундан ташқари, тезкор тадбир давомида Булунғур туманида яшовчи, 1985 й.т. Х.М. ҳам 954 гр. “опий” моддасини Самарқанд шаҳрида сотаётган вақтида қўлга олинди.

Таъкидлаш лозимки, ушбу гиёҳвандлик воситалари Тожикистон Республикасидан контрабанда йўли билан келтирилган. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 1

Набижон Нуруллаев
2023-Jan-25 00:58
Фуфло хаммаси савол Тожикистондан кайси чегара оркали кириб келган? Демак чегарачиларни узлари хам шерик булмайдими? Эртагини кучада семичка сотадиган холасига айтсин.
Фикр билдириш