Qidirish

14:00 / 2023-01-19 480 0 Сиёсат

«Биз демократия йўлидан кетмаяпмиз» — Расул Кушербаев

Депутат Олий суд раиси Бахтиёр Исломов ташаббуси билан тайёрланган Фармонда кўплаб камчиликлар мавжудлигини ёзди.

world-news

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонга имзо чекди.

Собиқ депутат Расул Кушербаев мазкур фармондаги ўзгаришларга муносабат билдириб, ҳужжатда камчиликлар борлигини маълум қилди.

Қайси соҳада раҳбар янгиланса, ўз дунёқарашидан келиб чиқиб соҳани ўзгартиришга қаратилган норматив ҳужжат ишлаб чиқишга ҳаракат қилади.

Бизда буни "фалончиев ислоҳоти", дейишади. Ва табиийки бунда мутлақ ваколат ва дахлсизлик нуқтаи назаридан Президент даражасида ҳужжат қабул қилишга интилиш бор. Шунда ҳеч ким буни муҳокама қилолмайди, фақат ижро этади.

Куни кеча судлар фаолиятига тааллуқли ва Олий суд раиси Исламовнинг ташаббуси сифатида айтилаётган Президент Фармони қабул қилинди.

Қанча хаспўслашмасин Фармонда Олий суд ўз ишини енгиллатиш, ўзига ёқмаган ишлар ва шахслардан қутулиш мақсади турганлиги яққол сезилиб турибди. 

Энг дахшатлиси Фармонда “судга ҳурматсизлик қилиш ҳолатларини олдини олишнинг самарали механизмларини ишлаб чиқиш, бунинг учун маъмурий жавобгарлик чораларини кучайтириш ва жиноий жавобгарлик белгилаш” ҳам назарда тутилмоқда

Бу дегани суд ёки судьянинг адолатсизлиги ва виждонсизлигини ўз эмоцияларида билдириб қўйганлик ҳолати ва танқид ҳам судга ҳурматсизлик, деб қабул қилиниши ва жавобгарликка тортили мумкин. 

Демак ҳамма энди барварига судга жилмайиб кириб, адолатсиз қарор қабул қилса ҳам “о буюк адолат пешвоси, сизга ҳурматимиз чексиз”, деб туриши керак.

Мени ўтган йили ФИБ Тошкент шаҳар судида кузатувчи сифатида қатнашганимда суд раиси “судга салом бермай кирдинг”, дея ўрнимдан турғизиб танбех берганди.

Шунда бунақа ҳурматталаблик рухи бир иккита судъянинг амбициялари, деб ўйлагандим. Бироқ адашибман: ҳурматга лойиқ қадамлари кам бўлса-да суд тизими энди қонун йўли билан мажбуран ҳурматни талаб қилиб олмоқчи. 

Биз ҳурматга меҳнат, адолат, ҳалоллик каби сифатлар билан эришилади, деб ўйлагандик. Адашибмиз, битта Фармонга қўл қўйдириб қилса ҳам бўларкан.

Исламов очиқликни хушламайдиган, танқидни қабул қилолмайдиган шахс эканлигини кўпчилик билиб бўлди. Раҳбарлигининг дастлабки вақтлариданоқ судни ислоҳ қилиш эмас, суднинг мустақиллиги ва адолатли ишлаши учун танқид қилаётганларга қарши курашишни бошлаб юборганди. 

Мана энди Исламов ўз мақсадини амалга оширишда қонуний "ричаг"га эга бўлмоқда: судни танқид қилган, эмоцияларини изҳор қилганларни "судга ҳурматсизлик" сифатида бахолатиб жавобгар қилиш ва  бутунлай оғзини ёпиш.

Энг ёмони шуки нормал, демократик мамлакатларда аслида суд фуқароларни танқид қилганлик, салбийми ижобийми имоцияларини билдирганлик учун куч ишлатувчи тизимлар, юқори амалдорлардан ҳимоя қилиши, суянч бўлиши керак. Бизда эса тескариси: бизга судни ўзидан ҳимоя керак бўлаяпти. Демак биз демократия йўлидан кетмаяпмиз”, — деб ёзди депутат. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳуқуқшунос Ҳуқуқшунос Саидали Мухторалиев суд тизимини ислоҳ қилувчи фармонда кўплаб камчиликлар борлигини ёзган эди. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш