Сўнгги янгиликлар
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Экоҳудудларда туристик сўқмоқларни ташкил этиш тартиби белгиланди
“Электрон рецепт” тизими орқали даволаш хавфсизлиги ва дори тақсимоти назорат қилинади – ССВ
Асоссиз текширувларни чеклайдиган янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда IELTS 9 балл олган абитуриентлар сони 5 йилда 47 баробарга ошди
АҚШда 18 ёшли талаба шаҳар мери этиб сайланди
18 ёшли Жален Смит Арканзас штатининг Эрл шаҳри мери этиб сайланди. Бу ҳақда NBC хабар бермоқда.
Яқинда ўрта мактабни тамомлаган 18 ёшли америкалик йигитча телеканалга берган интервьюсида сайловда ғалаба қозонишига ишончи комил эканлигини билган бўлса-да, натижани кўриб ҳайратда қолганини яширмади. .
“Мен жуда миннатдорман! Мен ғалабани ҳудди тентаклар каби нишонладим. Бу тангри томонидан берилган туҳфа”, — дейди у.
The Hill хабарига кўра, Смит 218 та, унинг рақиби Неми Метю Ср эса 139 та овоз олган. Шу тариқа, у сайловларда ғалаба қозонган биринчи афро-америкалик мерга айланди.
Смитнинг янги лавозимидаги яқин режалари транспорт, жамоат хавфсизлиги ва шаҳарда йирик озиқ-овқат дўконини очиш билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш.
“Бизда анча олдин битта дўкон бор эди, лекин у ёпилди. Кексаларнинг озиқ-овқат учун Ғарбий Мемфисга бориш ва қайтиш учун транспорти йўқ. Шундай экан, шаҳарда озиқ-овқат дўкони бўлса яхши бўларди”, — дейди у.