Сўнгги янгиликлар
Айрим ҳудудларда давлат органларида кадрлар ротацияси тизими жорий этилади
Андижон вилояти ҳокимига янги ўринбосарлар тайинланди
Humans иловасида юз берган рухсатсиз пул ечиш ҳолатлари бўйича Марказий банк расмий баёнот берди
Фуқаролар ва тадбиркорлар учун ижтимоий нафақа ва суғурта тизими янги босқичга кўтарилди
“Тамакини эмас, ҳаётни танланг!” – "Toshkent-AERO" ихтисослаштирилган божхона комплекси
Тошкентда хусусий клиникада бурун операцияси вақтида 31 ёшли эркак вафот этди
Сирдарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
Давлат хизматини бошқаришда янги тизим: 33 та ҳудудда натижага асосланган модел жорий этилади
Молдовада ўзбекистонлик эркак қўлга олинди. У террорчилик жиноятларини содир этганликда гумонланмоқда
Гумонланувчи халқаро экстремистик ташкилотларнинг юқори мартабали аъзоси эканлиги тахмин қилинмоқда.
Молдова пойтахти Кишинёвда ҳуқуқ-тартибот идоралари АҚШда халқаро қидирувга берилган Ўзбекистон фуқаросини қўлга олди. Бу ҳақда Молдова полицияси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, гумонланувчи халқаро экстремистик ташкилотларнинг юқори мартабали аъзоси эканлиги тахмин қилинмоқда. У террорчилик жиноятларини содир этишда айбланмоқда. Илгари у Молдова ҳудудида қотилликда айбланиб, жазо муддатини ўтаган.
Айни дамда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳибсга олинган эркакни Ўзбекистонга экстрадиция қилишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Куала-Лумпурдан Тошкентга Интерпол миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида одам савдоси жинояти бўйича халқаро қидирувда бўлган ва Малайзияда узоқ вақт яшириниб юрган жиноятчи олиб келинган эди.