Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Тошкентда 35 ёшли аёл «электросеть» ходимини сўйиб юбориш билан таҳдид қилди
Ҳозирда электр монтёрга пичоқ билан таҳдид қилган аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятида бир гуруҳ фуқаролар электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганлигидан норози бўлиб электр таъминоти корхонасига бориб, жанжал кўтаришганлиги, бир нафар аёл киши корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилганлиги ҳақида видеохабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати мазкур ҳолат юзасидан маълумот берди.
Аниқланишича, ушбу ҳодиса Қашқадарё вилоятида эмас, Тошкент вилоятида содир бўлган. Хабарга кўра, жорий йилнинг 16 январь куни Чирчиқ шаҳар Электр таъминоти корхонасининг диспечерлик пунктида бир гуруҳ аҳоли электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганлигидан норозилик билдирган вақтда, 35 ёшли аёл (В.Н.) безорилик ҳаракатларини олдини олиш чораларини кўрган Чирчиқ шаҳар Электр таъминоти корхонаси электр монтёрига қаршилик кўрсатиб, ўзидаги ошхона пичоғи билан уни ўлдириш билан қўрқитиб, таҳдид қилган.
Мазкур ҳолат бўйича Чирчиқ шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан В.Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.