Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Бухоро туризм маркази» қурилиши учун бошқа ер майдонлари танланади
Президент Шавкат Мирзиёев Бухорода аҳолининг норозилигига сабаб бўлган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ бергани ҳақида хабар берган эдик.
Бухоро вилояти ҳокимлиги жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, марказ қуриш учун бошқа мақбул ер майдонлари танланишини маълум қилди.
Таъкидланишича, Президент Шавкат Мирзиёев жамоатчиликнинг эътирозига сабаб бўлган Бухоро шаҳрида қурилиши режалаштирилган туристик марказ қуришни тўхтатишга шахсан топшириқ берган.
“Бугунги кунда “Бухоро туризм маркази” лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади. Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади. Шунингдек, ЮНЕСКО умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олинган ҳолда, якуний қарор қабул қилинади ва шундан сўнг қурилиш ишлари бошланади”, дейилади ҳокимлик ахборотида.
Шунингдек, “Бухоро” футбол клубига тегишли бўлган стадион бузилмайди, ушбу туризм маркази бошқа ҳудудда қурулиши кутилмоқда.