Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Косон ХТБ биносида ёнғин содир бўлди
Юзага келган ёнғин қутқарувчилар томонидан 1 соат ичида ўчирилган, ҳозирда бахтсиз ҳодисанинг сабаблари ўрганилмоқда.
Кеча, 14 январь куни Қашқадарё вилояти Косон тумани халқ таълими бўлими биносида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, бўлимининг асосий биноси ва хоналарида ёнғин кузатилмаган, ҳеч қандай зарар етмаган. Фақат қўшимча бинода ёнғин содир бўлган.
Орадан бир соат вақт ўтгач туман халқ таълими бўлимининг қўшимча биносида юзага келган ёнғин қутқарувчилар томонидан тўлиқ ўчирилган. Ҳозирда ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Шунингдек, Деҳқонобод тумани халқ таълими бўлими мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида бўлим мудири, бош ҳисобчи ва собиқ бош ҳисобчиларга жами 3 нафар мансабдор шахсга нисбатан суднинг тегишли ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.