Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Электрон ҳисоблагичларни сотиб юборган электромонтёр қўлга олинди
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мирзачўл туманида электрон ҳисоблагичларни сотиб юборган ЭТК ходими аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзачўл туман бўлими томонидан Мирзачўл туман ТЭТКнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда туман ЭТК электромонтёри А.Х. мутахассис вазифасида ишлаган пайтида, моддий жавобгар шахс бўла туриб, аҳоли хонадонлари ва улгуржи истеъмолчиларга ўрнатилиши лозим бўлган 68 млн сўмлик 85 дона электрон ҳисоблагичларни истеъмолчиларга ўрнатмасдан сотиб юбориб, ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.