Qidirish

10:57 / 2023-02-06 332 0 Siyosat

Polat Shamshetovning oʻlimi ortidan sud ekspertizasi tayinlandi

Qoraqalpogʻistonning birinchi va yagona prezidentining oʻgʻli toʻsatdan 6 yilga ozodlikdan mahrum etilgan edi.

world-news

Бош прокуратура куни-кеча 6 йилга озодликдан маҳрум этилган Полат Шамшетов (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими) ўлими юзасидан расмий баёнот берди.

Баёнотга кўра, 2023 йил 4 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига қарашли 4-сонли тергов ҳибсхонасида сақланаётган маҳкум Полат Шамшетов (Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими) тўсатдан вафот этган.

Ҳодиса жойи Бухоро вилояти прокурори раҳбарлигидаги тезкор-тергов гуруҳи, вилоят ИИБ бошлиғи, суд-тиббий экспертиза мутахассислари ва холислар иштирокида кўздан кечирилган.

Мазкур кўздан кечириш жараёнларида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича (Омбудсман) Бухоро вилояти минтақавий вакили, П.Шамшетовнинг адвокати ва яқин қариндошларининг ҳам иштироки таъминланган.

Ўлим сабабларини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Суд-тиббий экспертизаси ишчи гуруҳининг дастлабки маълумотига кўра, марҳум ўпка артерияси тромбоэмболияси, ўткир юрак-қон томири етишмовчилиги оқибатида вафот этган.  Ҳозирда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, Суднинг ҳукми билан П.Шамшетов Жиноят Кодексининг 244-моддаси 3-қисми билан айбли деб топилиб, 3 йил мансабдорлик лавозимларида ва ички ишлар тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум этилган ва 6 йил озодликдан маҳрум қилинган.

Izohlar 0

Fikr bildirish