Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмай қилинган қарор!» — Расул Кушербаев
Кушербаевнинг айтишича, тезкор қарор туфайли мактабларда иситиш тизими ишдан чиқиши мумкин.
Хабарингиз бор, аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилиб, ўқув машғулотлари 18 январдан бошланиши маълум қилинганди. Бироқ 10 январь кечга яқин кўплаб ҳудудлардаги мактабларда ўқишлар 11 январдан бошланиши белгиланди.
Собиқ депутат Расул Кушербаев мазкур воқеага муносабат билдириб, бу қарор давлатга миллиардлаб зарар етказишини маълум қилди. Кушербаевнинг айтишича, тезкор қарор туфайли мактабларда иситиш тизими ишдан чиқиши мумкин.
“Қатъиятсиз ва оқибати чуқур ўйланмай қилинган қарор! Сабаби энергия иқтисод қилиниши учун кўплаб мактабларда иссиқлик ўчирилган ҳақида эшитдик. Иссиқлик тизими ичидаги сув музласа трубалар ёрилади. Хойна ҳой ёрилмаслиги учун сувлар ҳам тизимдан чиқариб ташланган. Энди мана бу қарор туфайли бугун эрталабгача мактаблардаги иссиқлик тизимига сув ҳайдалади.
Бунақа тезкор режимда камдан кам ҳолатда тизим сувга тўлиб беталофат бинони иситишни бошлайди. Аксарият ҳолларда совуқда трубалар ёрилади ёки насос ишдан чиқиб, иссиқлик тизимини ишлатиш аксинча хафталаб нарига сурилади.
10 январ кечқурун 11 январь эрталаб мактабда дарс бошлаш ҳақида қарор қилишдан олдин лоақал бирорта масъул раҳбар мактаблардаги "котельный"чидан иситишнинг техник имконияти ҳақида сўраб кўрдимикан?
Афсуски бу тезкор қарор қатор мактабларни бор иситиш тизимини ҳам ишдан чиқариб, мамлакат миқёсида миллиардлаб зарар етказиши мумкин”, — деб ёзди у.
Мактабларда дарслар қачон бошланади?
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнига асосан ҳудуддаги об-ҳаво шароитларини инобатга олган ҳолда ҳокимликларига таълим ташкилотларида қишки таътил даврини узайтириш ёки узайтирмаслик ваколати берилганидан сўнг, қуйидаги ҳудудларда 11-12-16 январдан дарслар бошланади:
Тошкент шаҳрида 11 январдан шароитга қараб босқичма-босқич —23:19 да эълон қилинди;
Жиззах вилоятида 11 январдан шароитга қараб босқичма-босқич — 23:07 да эълон қилинди ;
Сурхондарё вилоятида 11 январдан — 21:40да эълон қилинди;
Хоразм вилоятида 11 январдан — 12:10 да эълон қилинди;
Андижон вилоятида 11 январдан — 12:46да эълон қилинди;
Бухоро вилоятида 11 январдан — 17:04да эълон қилинди;
Самарқанд вилоятида 11 январдан — 21:23да эълон қилинди;
Қорақалпоғистон Республикасида 12 январдан — 18:21да эълон қилинди;
Фарғона вилоятида 16 январдан — 15:02да эълон қилинди;
Қашқадарё вилоятида 11 январдан босқичма-босқич — 22:07да эълон қилинди;
Наманган вилоятида 11 январдан босқичма-босқич бошланади — 23:25да эълон қилинди.