Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Андижонда эртадан ўқиш бошланади. Абдураҳмонов масъулларга муҳим топшириқ берди
Андижондаги барча мактабларга вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, бошқармалар ҳамда вилоят миқёсидаги давлат идоралари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари бириктирилади.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида долзарб масалaларга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтда.
Йиғилишда Шуҳратбек Абдураҳмонов эртанги кундан Андижондаги таълим муассасаларида ўқиш жараёнларини бошлаш хусусида тўхталди.
У бу борада ҳар бир шаҳар ва туман ҳокимлари ҳамда ХТБ мудирлари билан бирма-бир мулоқот ўтказиб, мактабларнинг ўқишга шай ҳолда эканини ўрганди.

Тайёргарлигида айрим масалалар кузатилиши мумкин бўлган мактаблар эртадан ўқув жараёнини бошлаши талаб этилмайди ва ушбу масканларда камчиликларни бартараф этиш ишлари бошланади.

Шунингдек, Андижондаги барча мактабларга вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, бошқармалар ҳамда вилоят миқёсидаги давлат идоралари раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари бириктирилади. Улар орқали мактаблардаги вазият ўрганилиб, назорат қилиб борилади.



“Мактаб директорлари ва ўқитувчилар ушбу масалалар бўйича ташкил этилган ҳеч бир ишга жалб этилмайди. Улар фақат таълим беришади. Ҳаммасини вилоят ҳокими ўринбосарлари ва бириктирилган масъуллар, мактабнинг хўжалик ишлари мудири иштирокида бажариб борадилар”, — деди Шуҳратбек Абдураҳмонов.