Qidirish

Сўнгги янгиликлар
16:37 / 2025-02-22 38

Туркиядаги Халқ кутубхонаси жаҳон кутубхоналари учун андаза бўлмоқда

19:58 / 2025-02-21 162

Иқтисодчи Отабек Бакиров Ўзбекистонда меҳнат таътили кунлари 24 кундан 21 кунга камайтирилди деб ёзди, аслида эса 15 кундан 21 кунга оширилган ва тўланадиган маблағ ҳам кўпайтирилган бўлиб чиқди

19:46 / 2025-02-21 96

Ҳайвон ҳам бунчалик хўрланмайди – Оққўрғондаги зўравонлик ҳақида очиқланмаган фактлар…

14:25 / 2025-02-21 135

Шавкат Мирзиёев Мудофаа саноати агентлигининг Инновацион технологиялар марказига ташриф буюрди

17:36 / 2025-02-20 648

Ҳар қандай масалага қулай позицияда эмас, ҳар томонлама ва холисона ёндошиш керак – Насимбек Азизов

16:57 / 2025-02-20 165

Қурилиш майдонида одам ҳалок бўлган «Аския Cитй»да 5 йилдан буён ноқонуний қурилиш давом этаётгани маълум бўлди

16:03 / 2025-02-20 158

Россияда самолёт қаттиқ қўниши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

15:43 / 2025-02-20 178

Нурота тумани «Мурувват» уйида ёш шоир Шоди Ражабовнинг «Ҳаётни севинг» номли шеърий тўпламининг тақдимоти бўлиб ўтди

15:46 / 2023-01-10 292 0 Дунё

«Док-1 Макс» ишлаб чиқарувчи компаниянинг лицензияси тўхтатилди

Ўзбекистонда 19 нафар боланинг нобуд қилган “Док-1 Макс”нинг таркибида меъёрдан 300 баробар ошиб кетган заҳарли модда борлиги аниқланган.  

world-news

Ҳиндистон ҳукумати Ўзбекистондаги болалар ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” дори воситасининг ишлаб чиқарувчиси — “Marion Biotech” компаниясининг лицензияси тўхтатилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда. 

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда 19 нафар боланинг нобуд қилган “Док-1 Макс”нинг таркибида меъёрдан 300 баробар ошиб кетган заҳарли модда борлиги аниқланганди.  

Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлигининг Фармацевтика экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаши Док-1 Макс сиропини ишлаб чиқарувчи "Marion Biotech" компаниясининг маркетинг рухсатини тўхтатди.  

Ушбу қарор "Marion Biotec"h компанияси Pharmexcil’нинг 28 декабрдаги Док-1 Макс ҳақидаги маълумот сўровига жавоб бермаганидан кейин қабул қилинди.  

Компания Pharmexcil’да 2010 йилда кичик партиялар ишлаб чиқарувчиси ва 2016 йилдан бери тижорат экспортчиси сифатида рўйхатдан ўтган.  

“Биз Marion Biotech компаниясидан ушбу маҳсулотни етказиб берган лицензиатлар, импорт қилувчиларнинг исмлари ва маълумотлари, алоқа маълумотлари, уларнинг лицензиялари нусхалари ва ушбу маҳсулотлардан фойдаланиш рухсатномалари ҳақида маълумот сўрадик. 

Шунингдек, биз кенгашга шубҳали жиддий нохуш ҳодисаларнинг натижалари тўғрисида хабар беришни тавсия қилдик, шунда улар текшириш ва тегишли чоралар кўришлари мумкин. 

Фирмадан 29 декабрда иш ёпилишигача жавоб бериш сўралган. Бироқ, кенгаш ҳеч қандай нохуш ҳодисалар ҳақида материаллар/ҳисоботларни олмаган”, — деган эди Pharmexcil бош директори.

“Marion Biotech”, Pharmexci компанияси раиси ва бошқарувчи директори Сачин Жаинга йўллаган мактубида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги вазиятни назорат остига олиш вазифасини олгани учун воқеани жиддий қабул қилганини айтди.

Элчихона ходимларига “Ўзфарм” агентлиги томонидан партияда этилен гликол борлиги, бу тиббий қоидаларда кўрсатилган меъёрдан 300 баравар юқори эканлиги ҳақида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг вафот этган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лаборатория текшируви ўтказди ва маълум бўлдики, дори таркибида 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган заҳарли модда топилган.  Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда болаларнинг оммавий ўлими бўйича тергов ишларини бошлади.

Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс препаратини ишлаб чиқарган компанияга нисбатан ҳам иш очган. Тергов Уттар-Прадеш лицензиялаш ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш