Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Аномал совуқ туфайли Самарқандга учган иккита самолёт муқобил аэродромга йўналтирилди
Бугун, 10 январьдан бошлаб Ўзбекистонда аномал совуқ кунлари бошланди ва об-ҳавонинг ноқулайлиги авикомпанияларнинг фаолиятига ҳам ўз таъсирини ўтказди.
Uzbekistan Airports’га кўра, Flydubai авиакомпаниясининг Дубай – Самарқанд йўналиши бўйича FDB769 рейси аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга қўнди. Соат 05:04 да самолёт қайтиб Самарқандга учди.
Шунингдек, “Qanot Sharq” авиакомпаниясининг HH756 Москва – Самарқанд йўналиши бўйича парвоз қилаётган самолёт аэропортдаги ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Тошкентдаги муқобил аэродромга йўналтирилди.“Самарқанд” аэродромида қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Air Astana самолётининг бортида кучли турбулентлик юзага келгани боис, беш нафар йўловчи жароҳат олган эди. Тошкентдан Қозонга учган самолётнинг двигателида носозлик юзага келган эди.