Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 10

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 188

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 194

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

10:09 / 2023-01-09 203 0 Сиёсат

Бразилияда Конгресс биносини босиб олган 30 нафар намойишчилар ҳибсга олинди

Бразилиянинг амалдаги президенти фуқароларнинг ушбу хатти-ҳаракатини “варварлик” деб таърифлаб, босқинчиларга қонун доирасида чора кўрилишига ваъда берди. 

world-news

Бразилия Олий суди судьяси Конгресс, Олий суд ва Планалто саройини эгаллаб олган 30 нафар собиқ президент Жаир Болсонаро тарафдорларини ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда G1 портали хабар бермоқда.

“Судья Александр де Мораэс жиноят содир этган жойда қўлга олинган 30 нафар шахсни ҳибсга олиш бўйича ҳукм чиқарди”, — дейилади хабарда.

Портал маълумотларига кўра, полиция томонидан қўлга олинган 150 нафар намойишчилар ҳам ҳибсга олинишлари кутилмоқда. 

Қайд этиш жоиз, намойишчилар январь ойи бошида лавозимга киришган амалдаги президент Луиз Инациу Лула да Силванинг истеъфосини талаб қилмоқда. У иккинчи раундда Болсонарони кичик ҳисобда ортда қолдириб, ғалаба қозонди.

Ноябрь ойида Бразилия Олий сайлов суди Болсонаро партиясининг президентлик сайловларида берилган овозларнинг бир қисмини бекор қилиш ҳақидаги даъвосини рад этди.

Сан-Паулуда бўлган Бразилия президенти Луиз Инациу Лула да Силва матбуот анжумани чоғида Бразилиядаги ҳукумат биноларининг босиб олинишини ваҳшийлик деб атади, пойтахтда тартибни тиклаш учун федерал кучлардан фойдаланишни буюрди ва маҳаллий жамоат хавфсизлиги бошлиғини ўрнига қўмондон тайинлади.

Лула да Силва тартибсизликларни бартараф этиш учун федерал ҳарбий ва ҳуқуқ-тартибот кучларини юборишни буюрди. У фуқароларнинг ушбу хатти-ҳаракатини “варварлик” деб таърифлаб, иштирокчилар қонун доирасида тўлиқ жазоланишига ваъда берди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш