Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Президент администрациясида янги тайинлов амалга оширилди
У ўз вақтида Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия агентликлари ва молиявий ҳисобот департаментлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази директори бўлган.
Азамат Фозилов Ўзбекистон президенти администрацияси ижро аппарати бош маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Gazeta.uz ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Азамат Фозилов (1980 йилда туғилган) ушбу лавозимга тайинлангунга қадар 2020 йилдан буён Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг (ҳозирда қайта ташкил этилган) Кадрлар ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган.
Азамат Фозилов, шунингдек, Молия вазирлиги ҳузуридаги Молия агентликлари ва молиявий ҳисобот департаментлари ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув маркази директори, Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг биринчи ўринбосари (2019−2020) лавозимларида ишлаган.