Qidirish

18:16 / 2023-01-06 321 0 Жамият

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири талабаларга шароит яратиш бўйича кўрсатма берди 

Вазирлик ҳар қандай муаммоли вазиятларда ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ректоратига мурожаат қилишни сўради.

world-news

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистоннинг барча олий таълим муассасалари ректорлари ва проректорларига узайтирилган таътил якунига етмай олийгоҳга келган талабаларга тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида мавсумий юқумли касалликларнинг авж олиши юқори эканлиги тушунтирилиб, ҳар бир талабага реал вазиятдан келиб чиқиб, хоҳишларига кўра зарур шароит яратиб бериш чоралари кўрилади. 

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири томонидан мазкур топшириқ барча таълим муассасалари раҳбарларига берилган. Ва мазкур топшириқ вазирнинг шахсий назоратида бўлади. 

Қишки таътил узайтирилди, аммо ётоқхонага эртароқ келиб, ўқишга тайёргарлик кўриш ёки бошқа мақсадли ишларни кўзлаб ҳудудлардан таълим муассасаларига келиб бўлган талабаларга қишки қўшимча таътилни ўз яқинлари билан бирга ота-оналари бағрида самарали ўтказишлари тавсия қилинади ва бунга барча шароитлар яратиш бўйича индивидуал ишлар олиб борилмоқда.

Шу ўринда, ўз яшаш ҳудудларида қолган талабаларга ўз устиларида ишлаш, китоб мутолаа қилиш, онлайн дарслар орқали ўз билим ва кўникмаларини оширишлари ташкил этилади.

Талабалар ҳар қандай муаммоли вазиятларда ўзлари таҳсил олаётган олий таълим муассасаси ректоратига мурожаат қилишлари сўралади.

Бу чораларнинг барчаси ҳаво ҳароратининг кескин тушиши натижасида талабалар соғлигига жиддий зарар етказмаслик мақсадида амалга оширилмоқда.  

Шу ўринда ОТМлар раҳбариятига ҳар бир талаба учун қўшимча қишки ҳордиқни самарали ташкил қилиш ва бунда инсонийлик тамойилларига риоя қилиб, масалага ечим топиш   қатъий белгиланди”, — дейилади хабарда.  

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга аномал совуқ об-ҳаво кириб келиши муносабати билан барча бўғиндаги таълим муассасаларида қишки таътил муддати 17 январга қадар узайтирилди. Ўқиш жараёнлари 18 январь, чоршанба кунидан бошланади. 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш