Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Вазият жиддий. Украинада бир кечанинг ўзида иккинчи марта ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинди
Россия Қуролли Кучларининг Украина инфратузилмаларига ҳужумлари 10 октябрь куни – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланган эди.
Кеча, 5 январь куни тунда Украинанинг қатор ҳудудларида бир кечанинг ўзида иккинчи марта ҳаво ҳужуми ҳақида огоҳлантириш эълон қилинган. Бу ҳақда РИА Новости нашри Украина Рақамли трансформация вазирлиги тарқатган маълумотларга таяниб хабар берди.
Қайд этилишича, огоҳлантириш сигнали Полтава, Харков, Днепропетровск, шунингдек, Запорожье вилояти ва Киев назоратидаги ДХРнинг айрим ҳудудларида янграган. Бугун эрталабдан Сумск вилояти аҳолиси ҳам сигнал товушлари остида тонгни қарши олди.
Бугунги кунда Украина бир қатор ижтимоий инфратузилмалар қаторида энергетика тизимида жуда катта йўқотишларга учради. Маълум бўлишича, ҳозирга келиб мамлакат энергетика тизимининг деярли ярми ишдан чиққан.
Декабр ойида мамлакат президенти Владимир Зеленский Украина энергетика тизимини энди тўлиқ тиклашнинг иложи йўқлиги ҳақида гапирган эди. Бунга ўтган йилнинг 15 ноябрида мамлакат бўйлаб энергетика тизими ходимларининг оммавий иш ташлашлари ҳам таъсир кўрсатган.
Маълумот учун, Россия Қуролли Кучларининг Украина инфратузилмаларига ҳужумлари 10 октябрь куни – Қрим кўпригида содир этилган терактдан икки кун ўтиб бошланган эди.
Россия расмийлари ушбу теракт ортида Украина махсус хизматлари турганлигини айтиб чиққан ва бутун Украина бўйлаб энергетика, мудофаа саноати, ҳарбий қўмондонлик ва алоқа объектларига ҳаво зарбаларини беришни бошлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин Сергей Шойгуга 6 январь соат 12:00 дан 7 январь 24:00 га қадар бутун контакт чизиғи бўйлаб ўт очишни тўхтатиш режимини жорий этишни буюрган эди.