Сўнгги янгиликлар
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ШҲТ доирасида ҳамкорлик йўлга қўйилади
Хоразмда 27 та лифт янгиланмоқда, аммо ўрнатиш жараёнида қатор муаммолар аниқланди
Қамчиқ ва Дарбанд йўналишлари учун Hyundai Rotem тезюрар поездлари харид қилинади
“Тартибга солиш қумдони” доирасида ипотека облигациялари муомаласи тартиби тасдиқланди
2026 йилда инфляция даражаси 7 фоизгача туширилади
Туркиядаги 4 та қишлоқ “2025 йилнинг энг яхши туризм қишлоғи” мақомига сазовор бўлди
Истанбул – қадим тарих ва маданият ўчоғи
Ўзбекистонда мажбурий авто суғурта тизимидаги янгиликлар: 2026 йилдан нималар ўзгаради ва ҳайдовчилар учун эслатмалар
Ўзбекистон ТИВ «Толибон»нинг аёлларга қўйган тақиқи юзасидан баёнот берди
“Толибон” ҳукуматининг ушбу қароридан сўнг, мамлакатда кўплаб норозичилик намойишлари бўлиб ўтди.
“Толибон” мувақат ҳукумати мамлакатдаги қизларга олий ўқув юртларида таҳсил олишни тақиқлади. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур қарор юзасидан баёнот берди.
“Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилдик.
Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз”, — дейилади баёнотда.
“Толибон” қарорига кўра, қизларнинг олий таълим олиши тақиқланди. Буйруқда уни имкон қадар тезроқ қўллаш ва кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида вазирликка маълум қилиш зарурлиги таъкидланган.
“Толибон” ҳукуматининг ушбу қароридан сўнг, мамлакатда кўплаб норозичилик намойишлари бўлиб ўтди. Бироқ афғонларнинг янги ҳукумати ўз қарорида собит қолмоқда.