Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Рашид Қодиров афв этилгани маълум бўлди
Қодиров 2017 йил ҳибсга олиниб, 2019 йилда 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди.
2000—2015 йилларда Ўзбекистон бош прокурори сифатида ишлаган Рашиджон Қодиров озодликка чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
“Media24uz” Telegram каналининг маълум қилишича, Қодиров соғлиғидаги муаммолар туфайли Конституция байрами арафасида афв этилган.
Қайд этиш керак, Конституция байрами муносабати билан Ўзбекистондаги энг катта афв эълон қилинган эди (402 маҳбус озод этилган).
Эслатиб ўтамиз, Рашиджон Қодиров (Жиноят кодекси 210-моддаси 3-қисмининг “а” банди), пора беришга далолат қилиш (ЖК 28,211-моддаси 3-қисмининг “а” банди), фирибгарлик (ЖК 168-моддаси 3-қисмининг “а” банди), солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш (ЖК 184-моддасининг 3-қисми), тергов қилишга ва суд ишларини ҳал этишга аралашиш (ЖК 236-моддасининг 2-қисми), жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш (ЖКнинг 243-моддаси) каби, ҳокимият, бошқарув ва жамоат бирлашмалари органларининг фаолият тартибига қарши бир қатор оғир ва ўта оғир жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилган.
Суднинг ҳукми билан айбли деб топилган жиноятлари учун Рашиджон Қодировга, ЖК 50-моддасининг 6-қисми тартибида 10 йил озодликдан маҳрум қилиш ва энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган эди.