Qidirish

18:48 / 2023-01-04 309 1 Жамият

«Роддомлардаги «суюнчи пули», «кесарча кесиш» учун белгиланган ставкалар борлигини ҳамма билади» — Иноятов

Танқидий-таҳлилий руҳда давом этаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалар ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда соҳага тааллуқли олий ўқув юртлари масъуллари иштирок этмоқда.

world-news

Бугун, 4 январь куни Президентнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар ижроси юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Танқидий-таҳлилий руҳда давом этаётган ушбу тадбирда вазирлик марказий аппарати ходимлари, республика даволаш-профилактика муассасалари, ҳудудий бошқармалар ва тиббиёт бирлашмалари ҳамда соҳага тааллуқли олий ўқув юртлари масъуллари иштирок этмоқда. Ҳайъат йиғилишини Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов олиб борди.

Раҳбар кабинетда ўтириши, ишга келиб кетиши ёки қайсидир масала билан югуриб юриши мумкин, лекин тизимли муаммони ҳал қила олмаса ёки натижа кўрсатмаса, бундай раҳбарнинг кимга кераги бор?!

Бу гап, аввало, вазирликнинг ўзига ҳам тегишли.Вазирлик, ҳудудий бошқармалар ва туман тиббиёт бирлашмалари, ихтисослаштирилган марказлар, вилоят муассасалари раҳбарлари ишни тўғри ташкил қилмаганликлари учун бугун пастда иш кетмаяпти.

Ҳар бир раҳбар ўзгаришни ўзидан бошлаши керак. Ўзини тўғриламаса, ишга янгича ёндашмаса, ташаббус ва фаолликни ўзидан бошламаса, бугун талаб этилаётган натижани кўрсата олмайди.

Республика ихтисослаштирилган марказларининг 1140 нафар мутахассисларини сафарбар қилиш орқали ҳудудларда жигар, қон-томир, қорин, кўкрак қафаси, трансплантология, микрохирургия, реконструктив ва пластик жарроҳлик амалиётлари кенг жорий этилади.

Буйрак трансплантацияси амалиёти жорий йилдаги 300 тадан 500 тага, жигар трансплантацияси 20 тадан 50 тага оширилади.

Ҳудудларда жорий йилда камида 15 минг нафар беморларга юқори технологияли амалиётларни қўллаш билан ёрдам беришни режалаштирдик.

Бунда, юрак туғма нуқсонли беморларга 2500 та окклюдер имплантацияси, 1700 та лапароскопия, 1600 та эндоваскуляр ҳамда  шунтлаш, стентлаш, ангиография ва коронарография каби амалиётлар ўтказилади”, — дейди Иноятов.

Соғлиқни сақлаш вазири йиғилишда тиббиётда учраётган коррупция мавзусига тўхталиб ўтди. 

“Кўпчиликка маълум бўлган коррупция урчиган бир қатор йўналишлар борки, биринчи навбатда уларга барҳам беришимиз керак.

Хусусан, ишга жойлаштириш, айниқса ҳамшираларни, “роддомлар”даги “суюнчи пули”, “кесарча кесиш” учун белгиланган ставкалар, ордер беришдаги таниш-билишчилик каби иллатлар мавжудлигини ҳамма билади. Афсуски, шу ишларни амалга ошираётган айрим нопок шахслар туфайли бутун тизим шаънига доғ тушмоқда. 

Янги йилни тизимда “Коррупцияга қарши кураш йили” деб эълон қиламиз. Вазирликнинг махсус “Ишонч телефони” ташкил этилади. Шу билан бирга ишонч телефони сифатида ўзимнинг шахсий рақамимни ҳам киритаман...”, — дейди вазир.

Изоҳлар 1

Акбаров Абдувохид
2023-Jan-05 00:32
Онкологияни хам текшириш керак жуда аянчли ахволда.
Фикр билдириш