Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланди
Ғаниев президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломовга ўринбосар бўлди.
Ҳукуматдаги ўзгаришлар туфайли ишдан кетган Шуҳрат Ғаниев янги лавозимга тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Шухрат Ғаниев Президентнинг Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Яъни, у президент маслаҳатчиси Равшан Ғуломовга ўринбосар бўлди.
Қайд этиш керак, Ғаниев 2020 йилдан буён бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосар лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шуҳрат Ғаниев 1968 йилнинг 11 сентябрь куни Фарғона вилояти, Марғилон шаҳрида таваллуд топган.
Миллати – ўзбек.
Партиявийлиги йўқ. Маълумоти – олий.
1992 йилда Тошкент давлат аграр университети, 2005 йилда Тошкент кимё-технология институтини тамомлаган. 2015 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Сенати аъзоси.
Иш фаолиятини 1989 йилда Фарғона вилояти матбуот бирлашмаси Марғилон базаси етакчи мутахассиси лавозимида бошлаган.
1996-2000 йилларда – Марғилон туманлараро “Агрокимётаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раисининг ўринбосари, бошқаруви раиси;
2000-2001 йилларда – Фарғона вилояти “Агрокимётаъминот” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;
2001-2002 йилларда – Фарғона вилояти “Қишлоқхўжаликкимё” акциядорлик бирлашмаси бошқаруви раиси;
2002-2004 йилларда – “Ўзқишлоқхўжаликкимё” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;
2004-2007 йилларда – “Ўзкимёсаноат” давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари;
2007-2008 йилларда – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири;
2008-2011 йилларда – Фарғона вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
2011-2012 йилларда – Фарғона вилояти ҳокими вазифасини бажарувчиси бўлиб ишлаган.
Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ғаниев афғон уруши иштирокчиси саналади. 2019 йилда Собиқ иттифоқ қўшинларининг Афғонистондан чиқарилганига 30 йил тўлиши муносабати билан Афғонистон уруши фахрийси сифатида Шуҳрат Ғаниев қимматбаҳо тошли орден билан тақдирланганди.