Сўнгги янгиликлар
15 декабрь куни айрим ҳудудларда қор ёғиши кутилмоқда
Ўзбекистонда 860дан ортиқ аёл иштирокида зўравонликка қарши тадқиқот натижалари эълон қилинди
Тадбиркорларга субсидиялар ажратилишини мониторинг қилишнинг янги тартиби жорий этилди
Саида Мирзиёева Римда «Инсоний биродарлик–2026» мукофоти совриндорларини аниқлашда иштирок этди
Паралимпия спорт турлари янада ривожлантирилади
Ахборот технологиялари соҳасида давлат назорати тизими такомиллаштирилади
“Келажак” марказларида ўқиш учун ота-оналар бадали миқдорлари белгиланди
Шарқий Онадўлининг яширин хазиналари: қишки саёҳатлар учун бетакрор манзиллар
Док-1 Макс сиропининг таркибида меъёрдан 300 баробар ошиб кетган заҳарли модда борлиги аниқланди
Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлигининг Фармацевтика экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаши Док-1 Макс сиропини ишлаб чиқарувчи Marion Biotech компаниясининг маркетинг рухсатини тўхтатди.
Ўзбекистонда болаларнинг ўлимига сабаб бўлган дори таркибида меъёрдан 300 баробар ошиб кетган заҳарли модда борлиги аниқланди.
Ҳиндистон Савдо ва саноат вазирлигининг Фармацевтика экспортини қўллаб-қувватлаш бўйича кенгаши Док-1 Макс сиропини ишлаб чиқарувчи Marion Biotech компаниясининг маркетинг рухсатини тўхтатди.
Ушбу қарор Marion Biotech компанияси Pharmexcil’нинг 28 декабрдаги Док-1 Макс ҳақидаги маълумот сўровига жавоб бермаганидан кейин қабул қилинди.
Компания Pharmexcil’да 2010 йилда кичик партиялар ишлаб чиқарувчиси ва 2016 йилдан бери тижорат экспортчиси сифатида рўйхатдан ўтган.
“Биз Marion Biotech компаниясидан ушбу маҳсулотни етказиб берган лицензиатлар, импорт қилувчиларнинг исмлари ва маълумотлари, алоқа маълумотлари, уларнинг лицензиялари нусхалари ва ушбу маҳсулотлардан фойдаланиш рухсатномалари ҳақида маълумот сўрадик.
Шунингдек, биз кенгашга шубҳали жиддий нохуш ҳодисаларнинг натижалари тўғрисида хабар беришни тавсия қилдик, шунда улар текшириш ва тегишли чоралар кўришлари мумкин.
Фирмадан 29 декабрда иш ёпилишигача жавоб бериш сўралган. Бироқ, кенгаш ҳеч қандай нохуш ҳодисалар ҳақида материаллар/ҳисоботларни олмаган”, — деди Pharmexcil бош директори.
Marion Biotech, Pharmexci компанияси раиси ва бошқарувчи директори Сачин Жаинга йўллаган мактубида Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноатини ривожлантириш агентлиги вазиятни назорат остига олиш вазифасини олгани учун воқеани жиддий қабул қилганини айтди.
Элчихона ходимларига “Ўзфарм” агентлиги томонидан партияда этилен гликол борлиги, бу тиббий қоидаларда кўрсатилган меъёрдан 300 баравар юқори эканлиги ҳақида маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Самарқандда 18 нафар бола сиропни қабул қилганидан сўнг вафот этган эди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги лаборатория текшируви ўтказди ва маълум бўлдики, дори таркибида 18 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган заҳарли модда топилган. Давлат хавфсизлик хизмати Самарқандда болаларнинг оммавий ўлими бўйича тергов ишларини бошлади.
Ҳиндистон ҳукумати Док-1 Макс препаратини ишлаб чиқарган компанияга нисбатан ҳам иш очган. Тергов Уттар-Прадеш лицензиялаш ва гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб борилмоқда.