Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарёда қанча ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани маълум қилинди
Қашқадарёда ўтган йилда кадастр ходимларининг тушунтиришлари натижасида ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олишга оид 1000 дан зиёд ҳолат фуқаролар томонидан ихтиёрий бартараф этилган.
Қашқадарё вилоятида 2022- йилнинг ўтган 12 ой даври давомида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ушбу ер участкаларида ноқонуний иморат қурилишига оид 1 934 та ҳолатда 1 720,7 гектар ер майдонида қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда Effect.uz’ga Кадастр агентлигининг Қашқадарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Номоз Чориев маълумот берди.
Масъулнинг маълум қилишича, Кадастр агентлиги Қашқадарё вилояти бошқармасининг туман-шаҳар бўлимлари томонидан ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича ўтказилган профилактик тадбирлар натижасида ер қонунбузилиш ҳолатларининг 1 025 таси яъни 1 484,5 гектари жойнинг ўзида бартараф этилган.
“Фуқаролик ишлари бўйича судларга ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонларида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш тўғрисида 909 та (236,2 гектар) даъво аризалари киритилиб, шундан 541 таси қаноатлантирилган. 357 та даъво аризалари ҳозирги кунда кўриб чиқиш жараёнида”— дейди Номоз Чориев.
Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганида кадастр ходимлари ерга оид қонунбузилиш ҳолатларининг энг кўпини Яккабоғ туманида аниқлашган. 217 та ҳолатда 30,1гектар.
Қўшимча қилинишича, қонунбузарлик ҳолатлари Қамаши туманида 185 та ҳолатда 88,1 гектар, Қарши туманида 181 та ҳолатда 26,1 гектар, Косон туманида 153 та ҳолатда 1 174,0 гектар ва Касби туманида 155 та ҳолатда 120,8 гектарни ташкил қилган.