Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Фарғонада 3 ёшли бола «Док-1 Макс» сиропидан заҳарланган
Ўзбекистонда «Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарган компанияга тегишли барча дорилар савдоси вақтинча тўхтатилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалининг болалар реанимация бўлимида 3 ёшли бола “Док-1 Макс” сиропини ичиши натижасида доридан ўткир заҳарланиш ташхиси билан даволанмоқда. Бу ҳақда Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Абдуқаюм Тўхтақулов ЎзАга маълум қилди.
Унинг қайд этишича, Қувасой шаҳридан бўлган беморнинг умумий аҳволи оғир, ҳушида. Болага тасдиқланган даволаш стандарти асосида даво муолажалари олиб борилмоқда.
“Вилоятдаги вазиятни шахсан ўзим назоратга олганман. Яна бир бор аҳолимиздан иситма туширадиган дори воситаларини фақат шифокор тавсияси ва назоратида қабул қилишни сўрайман. Қолаверса, фарзандларимизга шифокорнинг аниқ тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан дори препаратларини бермасликни илтимос қилиб қоламиз”, — деган Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган «Док-1 Макс» сиропини истеъмол қилиш ортидан ҳозирча Самарқандда 18 нафар, Қашқадарёда бир нафар, жами 19 нафар бола вафот этди. Давлат хавфсизлик хизмати томонидан «Док-1 Макс» препарати билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Ўзбекистонда «Док-1 Макс»ни ишлаб чиқарган компанияга тегишли барча дорилар савдоси вақтинча тўхтатилди.
Шавкат Мирзиёев 2022 йилнинг 30 декабридаги йиғилишда «Док-1 Макс» препаратини қабул қилиш оқибатида болалар ҳаётдан кўз юмгани билан боғлиқ вазиятни қаттиқ танқид қилди ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариевни ишдан олди.