Сўнгги янгиликлар
Саида Мирзиёевада янги ваколатлар
Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади
Қашқадарёда дарёга чўмилиш учун борган аёллар чўкиб кетди
Қорақалпоғистондаги туманда жазирама сабаб боғчалар ёпилди
Анталия соҳилларида ҳалокатга учраган 2000 йиллик кемадан ноёб тарихий ашёлар топилди
Чиқинди хизматларидан қарздор абонентларнинг август ойидан бошлаб электр энергияси тўловига чеклов ўрнатилади
Анқара “2026 йил Турк дунёсининг туризм пойтахти” деб эълон қилинди
Ўзбекистон Ҳукуматининг Гулнора Каримова бўйича расмий позицияси эълон қилинди
Ўзбекистонда «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинган.
2023 йилдан бошлаб январь ойининг биринчи декадасида «Ёшлар туризми ҳафталиги» ўтказилади.
Ҳафталикдан кўзланган мақсад ёшларни таътил вақтида мавсумий имтиёзли туристик пакетлари асосида республиканинг диққатга сазовор жойларига саёҳатларини ташкил этиш, олий таълим муассасалари талабалари, мактаб ўқувчилари ва маҳаллалардаги аҳоли ва ёшларнинг саёҳатларини ташкил этиш, ногиронлиги бўлган ўқувчи, талаба ва ёшларнинг республикамиз бўйлаб саёҳат қилиши учун зарур ташкилий ва амалий чора-тадбирларни амалга оширишдан иборат.
Шунингдек, ҳафталик давомида маданий мерос объектлари, музейлар, театр ва кинотеатрларга ёшларнинг жамоавий ташрифларини ташкил қилиш, тарихимизни жонли кўрсатувчи театрлаштирилган томошалар намойишини йўлга қўйиш, барча ҳудудларда «Ёшлар туризми карвони» лойиҳаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида «Орол туризми» ҳафталигини ўтказиш, китобхонлик кунларини юқори савияда ташкил этиш, дастур асосида юқори натижаларга эришган ҳамда ёшларга ўрнак кўрсатадиган илм-фан намоёндалари иштирокида «маҳорат дарслари»ни ўтказиш мақсад қилинган.
Таъкидлаш лозимки, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» дастури доирасида Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан маданий мерос объектлари ва музейларга чегирмалар эълон қилинган.
Бундан ташқари, ҳафталик доирасида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда «Узбекистан Аирwайс» АЖ томонидан саёҳат қилувчи ёшлар учун вилоятлараро қатновчи автобус, авиа ва темирйўл чипталарга чегирмалар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг ташиш хизматларига ихтиёрий чегирмалар белгиланади.
Дам олиш кунларида саҳоят қилишни истаганлар бу борадаги қулайликлар ва бошқа маълумотларни ҳар бир маҳалладаги ёшлар етакчиларига мурожаат қилиши мумкин!
Қайд этиш жоизки, «Ёшлар туризми ҳафталиги» Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги «Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўтказилади.
Тадбир Туризм ва маданий мерос вазирлиги томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.



