Сўнгги янгиликлар
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Тожикистоннинг Конибодомида яна тўрт кишининг жасадлари топилди. Маҳаллий аҳоли ваҳимада
Таҳлил қилинган давлат харидларида «Давлат харидлари тўғрисида»ги қонуннинг тегишли модда талаблари бузилганлик ҳолатлари аниқланди
«2022 йилда Украина дунёни ўзгартирди ва дунё Украинани кашф этди» — Зеленский
Россия билан давом этаётган можаро фонида Украина янги йилни ҳарбий тўқнашувлар соясида кутиб олди.
2022 йилда Украина дунёни ўзгартирди ва дунё Украинани кашф этди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг Телеграм’да эълон қилинган янги йил видеомурожаатида айтилади.
Украина давлати раҳбари Россия билан зиддият 2022 йил 24 февралдан бери давом этаётганини эслатди – 311 кундан бери Украина ўз ерларини озод қилиш учун курашмоқда.
“24 февраль куни биз ўз ғалабамизни яратишга киришдик”, — деди Украина раҳбари.
Зеленский келгуси 2023 йилда Украина ғалаба сари дадил ҳаракат қилишда давом этишини таъкидлади.
“2022 йилда Украина дунёни ўзгартирди ва дунё Украинани кашф этди. Бизга таслим бўлишни ва муроса қилиш кераклигини айтишди. Биз эса қарши ҳужумни танладик. Мақсадимиз Европа Иттифоқи ва НАТОга қўшилиш”, — деди Владимир Зеленский.
Украина Янги йилни ҳарбий можаро соясида нишонлади
Россия билан давом этаётган можаро фонида Украина янги йилни ҳарбий тўқнашувлар соясида кутиб олди. 2022 йилнинг охирги куни, 31 декабрь куни Россия армиясининг Киевга ракета ҳужумлари натижасида бир киши ҳалок бўлди, 20 киши яраланди.
Шаҳарнинг бир қатор туманларида фуқаролик инфратузилмасига жиддий зарар етказган ҳужумлар туфайли Киевда кун бўйи сиреналар янгради.
Киев аҳолиси хавфсизлик нуқтаи назаридан куннинг асосий қисмини турли бошпаналарда, метро бекатларида ва ер ости йўлакларида ўтказган.
Киевда Янги йил арафасида катта тантаналар ўтказилмади
Бу йил Киевда Янги йил арафасида кенг кўламли тантаналар ўтказилмади. Янги йилни анъанавий тарзда концертлар, турли кўнгилочар дастурлар ва феерверклар билан нишонлайдиган Киев марказида бу йил ҳарбий тўқнашув туфайли янги йил байрамида бундай дастурлар ўтказилмади.
Ҳатто Россия армиясининг ўққа тутилиши оқибатида энергетика инфратузилмаси жиддий зарар кўрган Киевдаги бош арча ҳам генератор ёрдамида ёритилган. Янги йил арафасида шаҳарнинг айрим кўчалари зулматда қолди.
Пойтахтнинг кўплаб аҳолиси тунда Софийская майдонига ўрнатилган арча томоша қилиш учун келишди ва мусиқачилар кўчаларда мини-концертлар уюштиришди. Киевда бошқа кунлардаги каби Янги йил арафасида ҳам комендантлик соати 23:00 дан 05:00 гача давом этди.