Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Макрон Украинани ғалабагача қўллаб-қувватлашга ваъда берди
Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну ҳам Украинага бориб, Зеленскийга 2023 йилда ёрдам беришни айтган эди.
Франция президенти Эммануэл Макрон BFMTV телеканали орқали эфирга узатилган фуқароларга янги йил мурожаатида, Франция Украинани ғалабага қадар сўзсиз қўллаб-қувватлашига ваъда берди.
“Келгуси йилларда биз доимо ёнингизда бўламиз. Ғалабага қадар сизга ёрдам берамиз. Биргаликда адолатли ва барқарор дунё қурамиз. Франция ва Европага ишонинг”, - деди у.
Шу ҳафта бошида Франция мудофаа вазири Себастян Лекорну Киевга ташриф буюриб, у ерда Владимир Зеленский ва Украина мудофаа вазири Олексий Резников билан музокаралар ўтказди.
Лекорну Франция Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этишига, жумладан, қўшимча CAESAR гаубицаларини, шунингдек, Франко-Италия MAMBA ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришни давом эттиришига ваъда берди.