Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Янги йил кечасидаги драма. Косонсойда эр-хотин ёниб кетди
Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Наманган вилоятида 31 декабрдан 1 январга ўтар кечаси 4 та ёнғин юз берди. Ҳолат бўйича вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
31 декабрь соат 22:15 да Чуст тумани “Лайлак уя” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида уйнинг ошхонасида шифт ва том қисмидан 15 квадрат метр жойи ёниб зарарланган.
1 январь соат 01:02 да Наманган тумани “Шўрқўрғон” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин чиққан. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 45 квадрат метр жойи ҳамда уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.
Соат 01:33 да Норин тумани “Хўжаобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин юз берган. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 40 квадрат метр жойи, уй-рўзғор буюмлари ҳамда хонадон эгаларига тегишли ҳужжатлар ёниб зарарланган.
Соат 05:00 да Косонсой тумани “Навбаҳор” МФЙ ҳудудидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида бинонинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат метр жойи, уй жиҳозлари ёниб зарарланган.
Ёнғин вақтида хонадон эгасининг ўғли —1994 йилда туғилган эркак ва унинг турмуш ўртоғи — 1995 йилда туғилган аёлнинг куйган холдаги жасади топилган. Ҳозирда содир бўлган ёнғинлар юзасида терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.