Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Собиқ вазир, раҳбарлар энди вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлайди
Янги тайинланган вазирларга биринчи ўринбосарлар тайинланди. Бунгача вазирликликда вазир лавозимида фаолият олиб борган, Ҳидоятов, Ҳусанов, Шин, биринчи ўринбосар лавозимига туширилди.
Давлат экология қўмитаси раиси Обломуродов табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимовга биринчи ўринбосар бўлди. Алишер Саъдуллаев ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан:
- Улуғбек Аҳмадович Аъзамов Ўзбекистон Республикаси маданият ва туризм вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига, у бунгача Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган;

- Алишер Зафар ўғли Саъдуллаев Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари – Ёшлар ишлари агентлиги директори лавозимига;

- Шерзод Саиджанович Ҳидоятов Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига, у бунгача Уй-жой коммунал хўжалиги вазири лавозимида ишлаган;

- Нозим Бахтиёрович Ҳусанов Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига, у аввал Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бўлиб ишлаган;

- Агриппина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига, у аввал мактабгача таълим вазири бўлган;

- Нарзулло Наимович Обломуродов Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди, у аввал Давлат экология қўмитаси раиси лавозимида фаолият олиб борган.
