Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Ҳукуматдан янги йилга сюрприз. Бугун яна бир нечта тайинловлар амалга оширилиши кутилмоқда
Бугун, 30 декабрь куни ҳукуматда яна бир қатор тайинловлар ва истеъфолар рўй бериши кутилмоқда.
Норасмий манбаларнинг хабар беришича, Ташқи ишлар вазири лавозимидан бўшаган Владимир Норов Марказий Осиё институтига раҳбарлик қилади.
Жамшид Ходжаев Бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланиши кутиляпти. Эндиги тартибга кўра, у бир вақтнинг ўзида бошқа вазирликка раҳбарлик қила олмайди.
Шу боис унинг ўрнига Лазиз Қудратов Инвестициялар ва ташқи савдо вазири бўлиши кутиляпти. У шу пайтга қадар ушбу вазирликда биринчи ўринбосар эди.
Шунингдек, Олий таълим вазири ҳам ўзгаради. Ушбу лавозимга Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов тайинланиши айтилмоқда.
Амрилло Шодиевич Иноятов Соғлиқни сақлаш вазири бўлиши кутилмоқда. Бунгача Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Беҳзод Мусаев камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири бўлиши мумкин.
Ҳилола Умарова Уктамовна мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлиши кутилмоқда. Ҳозиргача у Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шерзод Кудбиев иқтисодиёт ва молия вазири бўлиши кутилмоқда. У ҳозиргача Давлат солиқ қумитаси раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Фармацевтика агентлиги раҳбари ҳам ишдан олиниши мумкин. Назарбеков Озодбек маданият ва туризм вазири этиб тайинланиши кутиляпти. Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов эса табиат ресурслари вазири бўлиши айтилмоқда.