Qidirish

Сўнгги янгиликлар
17:36 / 2025-12-05 15

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 99

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 189

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 217

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 195

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 320

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 294

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

11:55 / 2025-11-29 269

ИИВ Қўриқлаш департаментига раҳбар тайинланди

16:00 / 2022-12-30 317 0 Сиёсат

Мьянма собиқ етакчиси яна 7 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Аун Сан Су Чжига қарши суд жараёнлари ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига жараёнга кириш имкони йўқ, унинг адвокатларига ҳам журналистлар билан мулоқот қилиш тақиқланган.

world-news

Мянма ҳарбий суди собиқ етакчи ва Тинчлик учун Нобел мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжини қўшимча 7 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди ва унинг умумий қамоқ жазосини 33 йилга оширди.

Сўнгги бир ярим йил давомида суд доимий равишда унинг қамоқ муддатини қўшиб келмоқда - 2021 йил февраль ойида мамлакатдаги ҳарбий тўнтаришдан сўнг, янги ҳокимият уни ҳибсга олди ва уни 19 та жиноят, жумладан порахўрлик, сайлов қоидалари ва пандемия даврида чекловларни бузишда айблади.

Жума куни у охирги бешта айблов бўйича ҳукм қилинди. Суд уни коррупцияда айбдор деб топди, чунки терговчиларга кўра, у ҳукумат вертолётини ижарага олиш қоидаларини бузган. 2022 йил октябрь бошида суд уни коррупцияда айблаб, уч йил қўшиб қамоқ жазоси қўшган эди.

Мянма ҳарбийлари собиқ етакчига қарши жараёнга изоҳ бермади. Режим мамлакат судлари мустақил ва барча қонуний тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя этилишини таъкидлайди.

Аун Сан Су Чжига қарши суд жараёнлари ёпиқ эшиклар ортида ўтмоқда, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига жараёнга кириш имкони йўқ, унинг адвокатларига ҳам журналистлар билан мулоқот қилиш тақиқланган.

Собиқ давлат раҳбарининг тарафдорлари хунта уни яна сиёсатга киришига ёки армия қудратига қарши чиқишига йўл қўймаслик учун уни панжара ортига қўйганини таъкидламоқда.

Аун Су Чи ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин ҳарбий хунта 16 мингдан ортиқ одамни ҳибсга олди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, улардан 13 минг нафари ҳамон қамоқда.

Ўтган ҳафта БМТ Хавфсизлик Кенгаши Мянмадаги зўравонликларни тўхтатиш ва барча сиёсий маҳбусларни озод қилишга чақирди.

Резолюция матнига киритилган тузатишлардан кейин Хитой ва Россия овоз беришда бетараф қолди ва вето ҳуқуқидан фойдаланмади. Шу билан бирга, Россия ҳарбий хунтани қўллаб-қувватлаган дунёдаги кам сонли давлатлардан бирига айланди.

2021 йил баҳорида, Мянмадаги норозилик намойишлари чоғида 100 га яқин одам ҳалок бўлган куни, мудофаа вазири ўринбосари бошчилигидаги Россия делегацияси маҳаллий ҳарбийлар билан бирга байрамларда иштирок этди.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш