Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 54

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 56

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 133

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 219

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 245

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 223

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 351

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 321

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

21:11 / 2022-12-08 302 0 Мақолалар

«Дунёқараши ва савияси паст шахслар депутат бўлганлиги — энг катта фожиамиздир» — Кушербаев

world-news

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши котибияти мудири, депутат Музаффар Жамолитдиновнинг Facebook’да ёзган постини танқид қилди.

“Фуқароларни энергия таъминотидаги муаммолар ҳақида гапиртирмаслик, тинчликни қадрига етиш учун учун уларга қамоқ билан таҳдид қилиш демократик жамиятга хос бўлмаган услуб.

Ачинарлиси, бундай баёнотларнинг халқ сайлаган(сайлаган бўлса) халқ вакилларидан чиқиши ҳеч бир қолипга сиғмайди.

Бу каби дунёқарашга эга билим ва савияси паст, сайловчилар манфаатини ҳимоя қилмайдиган шахсларнинг депутат мақомига эришиб қолаётганлиги аслида энг катта фожиамиздир”, — деб ёзди депутат ўзининг Telegram каналида.
Қайд этиш керак, Халқ депутатлари Янги Наманган тумани Кенгаши котибияти мудири, депутат Музаффар Жамолитдинов ўзининг Facebook саҳифасида ижтимоий тармоқларда газ, “свет” ва газ қуйиш шохобчаларидаги навбатларни танқид қилаётган фуқароларни қоралаб чиққан эди.

“Ижтимоий тармоқда газ, "свет" йўқлигидан нолиётганларни шахсини суриштириб кўринг бирортаси қамалиб чиққан эмас. Яъни қамалиб озодликдан маҳрум бўлганлар озодлик, эркинлик ва тинчлик қадрига шу даражада етадики, газ, свет муаммоси аҳамиятсиз бўлади.

Қамалиб чиққан одам қўрққанидан эмас, тинчлик ва хотиржамликни қадрини билганидан газ, “свет” муаммосини гапирмайди.

Яъни тинчлик, хотиржамлик, озодлик ва эркинлик бебаҳо тенги йўқ, катта неъмат, шамда ўтирсанг ҳам уйингда ўтир, ИИБни камерасида эмас. Совуқда ўтирсанг ҳам бола-чақангни олдида ўтир, «Миллий хавфсизлик" — (МХХ Президент фармонига кўра, 2018 йил қайта ташкил этилиб, ДХХ деб номланган эди) камерасида эмас.
Метан “заправка”да навбатда турсанг ҳам майли Уйчи “турмани” “санчасти”да навбатда турма. Маълумот учун, Уйчи “турмани” камералари иссиқ ва ёруғ. У ерда ҳеч қачон “свет” ўчмайди камераларга совуқ кирадиган очиқликда эмас. Ҳамма жойи ёпиқ. Хулоса чиқаринг”, — деб ёзганди депутат.

Изоҳлар 0

Фикр билдириш