Qidirish

Сўнгги янгиликлар
21:05 / 2025-12-05 59

Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади

17:36 / 2025-12-05 62

Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди

15:21 / 2025-12-04 138

Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди

13:38 / 2025-12-02 226

Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди

23:03 / 2025-12-01 250

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади

20:19 / 2025-12-01 228

Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар

22:09 / 2025-11-30 357

Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?

14:30 / 2025-11-29 327

Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди

16:09 / 2022-12-29 334 0 Дунё

«Marion Biotech» компанияси «Док-1 Макс» сиропларини ишлаб чиқаришни тўхтатди

Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 МАКС” дорисини ишлаб чиқарган “Marion Biotech” компаниясига қарши суриштирув бошлаган.

world-news

Ўзбекистонда 20 га яқин боланинг ўлимига сабаб бўлган «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарувчи Ҳиндистоннинг Marion Biotech Pvt. Ltd компанияси раҳбари Хасан Ризо мазкур сиропларни ишлаб чиқариш тўхтатилганини маълум қилди.

“Ўлим ҳолатларидан афсусдамиз, ҳукумат тергов ўтказмоқда. Унинг натижаларидан келиб чиқиб, тегишли чораларни кўрамиз. Намуналар олинган. Ушбу маҳсулотнинг ишлаб чиқарилиши тўхтатилган, қолган жараёнлар давом этмоқда”, — дейди Хасан Ризо ANI нашрига берган интервьюсида.

Қайд этиш жоиз, Ҳиндистон ҳукумати “Док-1 МАКС” дорисини ишлаб чиқарган “Marion Biotech” компаниясига қарши суриштирув бошлаган.  Суриштирув Уттар-Прадеш штатидаги наркотикларни лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда «Док-1 МАКС» дорисидан 19 бола вафот этганди.

 

Изоҳлар 0

Фикр билдириш