Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Бухоро шаҳрида 7 қаватли бино қулаб тушгани айтилмоқда
Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлган воқеага Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.
Бухоро шаҳрида қурилиши битмаган кўп қаватли бинонинг тўсини бузилиб кетди. Ижтимоий тармоқларда муҳокама бўлган воқеага Қурилиш вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, Бухоро шаҳар Баҳоуддин Нақшбанд кўчаси ёқасидаги биринчи қавати савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари, юқори қаватлари эса турар-жой биноси бўлиши кўзда тутилган объектда қурилишда ишлаб чиқариш технологиясига, хавфсизлик талабларига риоя қилинмаган.
Техник назоратчининг объект қурилиши давомида ўзига юклатилган назорат ишларини вақтида амалга оширмаганлиги, лойиҳа назоратчиси томонидан белгиланган календарь режа-жадвал асосида назорат тадбирларини олиб борилмаганлиги ҳамда белгиланган мустаҳкамликка эга бўлмаган тўсин (ригелга) ортиқча юкланишни берилиши сабабли рама конструкциянинг тўсин (ригель) қисмида бузилиш юзага келган. Ҳолат бўйича жабрланганлар йўқ.
Мазкур объектни қуриш ишлари Бухоро шаҳрининг тасдиқланган бош режаси ва Бухоро шаҳар ҳокимининг 2015 йил 30 декабрдаги 2147-сонли қарорига асосан амалга оширилган ва бунинг учун 1.7 га ер майдони ажратиб берилган.
Ушбу қарорга асосан Бухоро шахар Архитектура ва қурилиш бошқармаси томонидан 2015 йил 31 мартда архитектура-режалаштириш ҳужжати тайёрланган.
7 қаватли бинонинг лойиҳа-смета ҳужжатлари учун экспертиза ташкилотининг ижобий хулосаси олиниб, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисида ДХА орқали хабарнома юборилган ҳамда инспекция томонидан рўхатдан ўтган.
Объектнинг қурилиш жараёнлари ҳудудий инспекция томонидан доимий назоратга олинган бўлиб, “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали буюртмачи, лойиҳачи ташкилотларига инспекциянинг электрон ёзма кўрсатмалари тақдим этилган.