Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Косонда кластердан ҳақдор фермерлар иши: «Koson baxt tekstil» баёнот берди
Аввалроқ Effect.uz’га Қашқадарё вилоятининг Косон туманида фаолият олиб борадиган «Koson baxt tekstil» кластери 200 нафарга яқин фермерларнинг жорий мавсум учун ишлаган ҳаққини бермаётганлиги, ёки кечиктираётгани тўғрисида хабар эълон қилинганди.

«Koson baxt tekstil» МЧЖ маъмурияти ушбу ҳодисалар ортидан баёнот бериб, фермерларга бериладиган қолган ҳақдорликни тўлаш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
Таъкидланишича, Косон туманидаги «Koson baxt tekstil» МЧЖ билан 2022 йил пахта мавсуми учун 1017 та фермер хўжаликлари билан шартнома тузилиб, 14126 гектар ерга пахта экилган. Шартнома режаси 100 фоиз бажарилган.
Фермер хўжаликлари учун ҳақдорлик 94 млрд 819 млн сўмни ташкил этади. Шундан ҳозирги кунгача пахтанинг ҳар бир килоси учун 8300 сўмдан 41 млрд 337 млн сўм тўлаб берилган. Ҳозирги кунда қолган ҳақдорликни тўлаш чоралари кластер томонидан кўрилмоқда.
Шунингдек, 26 декабрь куни «Koson baxt tekstil» МЧЖ биносига бир гуруҳ фермерлар шикоят қилиб келган. Улар билан кластер масъуллари учрашиб, ҳолат юзасидан тушунтириш берган.



