Сўнгги янгиликлар
«Ўқитувчиларга имтиёзли автокредит орқали автомобилларни сотишга тайёрмиз» – «Ўзавтосаноат»
Айдар–Арнасой кўллар тизими – кимнинг тизгинида?
ССП раиси ўринбосари Нодира Шотурсунова Наманганда фаол ва ташаббускор аёл тадбиркорлар билан учрашди
Сторителлинг ва мутолаанинг инсон ривожидаги ўрни...
Парламентда Нукус воқеалари бўйича тузилган комиссия ахбороти тингланди
Навоийга Монголиядан 1000 бошга яқин Баят зотига мансуб қўйлар олиб келинди
Фаоллар айтаётган “иқтидор” эгаси оддий “Виртуал валютачи” бўлган...
Рустам Минниханов бошчилигидаги Татаристон делегацияси Навоий вилоятига ташриф буюрди
Бухорода «Wyndham Bukhara» меҳмонхонаси очилди
Cобиқ «Bukhara Palace» меҳмонхонаси илк марта 1996 йилда очилган бўлиб, бугунги кунда «Wide Tent System» компанияси томонидан қайта реконструкция қилиниб, янги «Wyndham Bukhara» номи остида ўз фаолиятини бошламоқда.
26 декабрь куни Бухоро вилояти Бухоро шаҳрида «Wyndham Bukhara» меҳмонхонасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Туризм ва маданий мерос вазири ўринбосари Нусратилла Зикриллаев, Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов ва бошқа мутасаддилар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Тадбирда Нусратилла Зикриллаев сўзга чиқиб, Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовнинг табригини ўқиб эшиттирди.
«Таъкидлаш лозимки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида жорий йил ноябрь ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 113 570 ўринли 4879 та жойлаштириш воситаси фаолият кўрсатмоқда.
Жорий йилнинг январь-декабрь ойлари давомида Бухоро вилояти ҳудудида 78 та 2311 ўринлик жойлаштириш воситалари ташкил этилиши натижасида бугунги кунда ҳудудда 179 та 8 187 ўринлик меҳмонхона, 17 та 2 024 ўринга эга хостел, 213 та 1 932 ўринга эга ҳамда 4 та 85 ўринга эга бошқа тоифадаги жойлаштириш воситалари фаолият юритиб келмоқда.
«Wyndham Bukhara» меҳмонхонаси ҳам Бухоро вилоятига ташриф буюрган сайёҳларга жаҳон стандартлари асосида хизмат кўрсатиш билан бирга Бухорода туризмни янада ривожлантиришга ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз», - дейди у.
Тадбирда нутқ сўзлаган Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов айни пайтгача Бухоро вилоятида катта-кичик ҳажмдаги 480 та меҳмонхона негизида 12 314 нафар меҳмонни қабул қилиш қуввати яратилганини таъкидлади.
«Мисол учун, 2022 йилда жами 2208 нафар меҳмон қабул қилиш имконига эга бўлган 83 та янги катта-кичик меҳмонхона ва жойлаштириш воситалари қуриб битказилиб, ўз фаолиятини бошлади. Бу соҳада жами икки йилда 1300 нафарга яқин муқим иш ўринлари яратилди. – Бугун фаолиятини бошлаётган «Wyndham Bukhara» меҳмонхонасида ҳам 200 га яқин йигит-қизларни иш билан таъминланди», – деди ҳоким.
Маълумот ўрнида, собиқ «Bukhara Palace» меҳмонхонаси илк марта 1996 йилда очилган бўлиб, бугунги кунда «Wide Tent System» компанияси томонидан қайта реконструкция қилиниб, янги «Wyndham Bukhara» номи остида ўз фаолиятини бошламоқда.
«Wyndham Bukhara» меҳмонхонасида сайёҳлар учун қўшимча 212 та хона ва 450 ўрин, шу жумладан, 4 та президент типидаги хоналар яратилган.
Шунингдек, меҳмонхонада йирик конференция заллари, ресторан, бар, бассейн, фитнес заллари, турк ва фин ҳаммоми, автотураргоҳ каби қўшимча хизматлар кўрсатилади. Меҳмонхона реконструкцияси Туркиянинг «KOC Construction» компанияси томонидан амалга оширилган.
Эътироф этиш керак, Ўзбекистонда туризмни жадал ривожлантиришга қаратилган оқилона ислоҳотлар натижасида Бухорога келаётган сайёҳлар ва зиёратчилар сони йилдан-йилга кескин кўпайиб бормоқда.
Хусусан, 2022 йилда вилоятга ташриф буюрган сайёҳлар сони 2,7 млн. нафар, хорижий туристлар сони 552.6 минг нафардан ортиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11 бараварга кўпайди.
Айни дамда Бухорода туризмнинг 15 тури мавжуд. Булар зиёрат, гастрономик, бизнес, экотуризм, этнотуризм, энотуризм, спорт, ишбилармонлик, таълим, тиббий, транзит, сафари, агротуризм, тарихий туризм, МИCЭ туризмлардир.
Маълумот учун, 2023 йилда хорижий сайёҳлар сонини 7 миллионга, маҳаллий сайёҳлар сонини эса 12 миллион нафарга етказиш режалаштирилган.