Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Абгор уйлар, ночор одамлар, масъулиятсиз масъуллар — Қосимов Сурхоннинг «қизил ҳудуди»га борди
Сурхондарё вилояти ҳокими ҳокимлик балансидаги ижтимоий уйда яшаётган 23 та оиланинг яшаш шароитлари билан танишди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ҳокимлик балансидаги ижтимоий уйда яшаётган 23 та оиланинг яшаш шароитлари билан танишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Улуғбек Қосимов оилалар учун етарли шароитлар яратилмагани ва зич жойлашган ҳолда яшаб келишаётганига қаратган.
Вилоят ҳокими бу ишларни кескин танқид қилиб, ҳозирнинг ўзида шароитларни яхшилаш бўйича ишларни бошлаш, электр энергия, газ таъминотидаги муаммоларни ҳал этиш ҳамда уйларни тартибга келтириб, бу ерда яшовчи оилаларга байрамона кайфият берувчи ҳолатга келтириш бўйича топшириқ берди.
Шунингдек, мутасаддиларга истиқомат қилувчилар билан мулоқот қилиб, уларнинг эҳтиёжлари ва хоҳишларини ўрганган ҳолда арзонлаштирилган уй-жойлар билан таъминлаш чораларини кўриш, бунда давлат томонидан уй-жойларнинг бошланғич тўловлари тўлаб берилишини тушунтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Шундан сўнг, вилоят раҳбари кўп қаватли уй-жойлар ўртасидаги бўш майдонларда қурилаётган, қурилиши тугалланмаган биноларни жойига борган ҳолда кўздан кечирди.
Ўрганиш давомида 3 йил олдин кутубхона учун ажратилган майдонда қурилиш ишлари бошланмаганлиги, бино қурилган тақдирда ҳам аҳолининг ҳаракатланиши учун ҳалақит қилиши танқид қилинди.
Масъулларга қарор талабаларига асосан 3 йилдан буён қурилиш ишлари бошланмаганлиги сабабли ер ажратиш қарори бекор қилиниши, кўп қаватли уй-жойлар ўртасидаги майдонларда аҳолига қулайлик берувчи объектлардан ташқари қурилишларга рухсат берилмаслиги маълум қилинди.
Шунингдек, вилоят ҳокими реновация қилиниши белгиланган кўп қаватли уй-жойларда қурилиш таъмирлаш ишларини олиб борувчи пудрат корхоналари раҳбарлари билан ҳам суҳбат ўтказиб, уларга тез фурсатларда ишларни бошлаш, ишлар белгиланган муддатларда бошланмаган тақдирда, бошқа инвесторлар топиш бўйича масъулларга топшириқ берди.



