Сўнгги янгиликлар
Тошкент йўлларида тирбандликларга қарши янги тизим жорий қилинади
Саида Мирзиёева "ACWA Power" компанияси раиси билан қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди
Президент «Сирдарё» ЭИЗдаги йирик корхона фаолияти билан танишди
Президент Жиззахда йўл, АЭС ва шаҳарсозлик лойиҳалари билан танишди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда экологик вазиятни яхшилаш бўйича махсус комиссия ҳисоботини тинглади
Ўзбекистонда сунъий интеллект даври бошланмоқда: соғлиқни сақлашдан космосгача кенг кўламли янгиланишлар
Водил санаторияси атрофидаги саволлар: Мурожаатлар ечимсиз, текширувлар шошилинч, прокуратура текшируви суд жараёнига аралашувми: Вазиятдан ким манфаатдор?
Автотранспортлар учун экологик стикерлар бериш тартиби тасдиқланди
Маккага кетаётган ўзбекистонлик зиёратчилар автобуси ЙТҲга учради
17 нафар йўловчи енгил, 3 нафари оғир жароҳат олган, ҳалок бўлганлар эса йўқ.
Хусусий тур фирмалардан бири томонидан Умра сафарига жўнатилган ўзбекистонликлар ўтирган автобус Саудия Арабистонида йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Маълум бўлишича, 50 нафар ўзбкекистонлик йўловчилардан иборат автобус Мадина шаҳридан Маккага кетаётиб, йўл четига чиқиб кетиши туфайли, йўл-транспорт ҳодисасига учраган. Натижада, 17 нафар йўловчи енгил, 3 нафари оғир жароҳат олган, ҳалок бўлганлар эса йўқ.
“Ҳақиқатан ҳам ҳозиргина автобусимиз аварияга учради. 50 нафар йўловчиларимизнинг барчасига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилди. Лекин бунча йўловчининг ҳаммасини битта шифохонага ётқизишнинг имкони бўлмагани учун жами 7 та шифохонага жўнатилган.
Ҳозирги вақтда йўловчиларнинг барча яқинлари ёнимизда турибди. Ходимларимиз эса Саудия Арабистонида, улар йўловчиларимизнинг аҳволидан хабардор бўлиб туришибди”, - дейди Муҳиддинов.