Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Аҳолининг маблағлари кўпайиши, иқтисодиёт ривожига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади» – Сенатор Давлат бюджети тўғрисида қонун ҳақида
Сенатор Малика Қодирхонова “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун бўйича ўз фикрларини баён қилди:
Мазкур Қонун билан ижтимоий нафақалар билан бир қаторда айрим соҳа ходимларининг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори оширилмоқда.
Давлат раҳбари томонидан хотин-қизларга берилаётган эътибор туфайли уларнинг айрим харажатлари давлат бюджети ҳисобидан қопланиши қувонарли, албатта.
Жумладан Қонун билан:
- хотин-қизларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамиятдаги мавқеини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар ижросини таъминлашга 644,0 млрд сўм;
- магистратура босқичида ўқиётган барча хотин-қизларнинг контракт тўловларини бюджетдан қоплаш учун 75 млрд сўм;
- Маданият вазирлиги марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларини лавозим маошини белгилашда тариф ва кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентининг қўлланиши билан боғлиқ харажатларга 16 млрд сўм;
- тиббиёт муассасалари ходимлари фаолияти самарадорлигини ошириш, юқори самарали меҳнатга интилиши учун муносиб шарт-шароитлар яратиш учун 2 трлн сўмдан зиёд маблағ йўналтирилмоқда.
Аҳолининг маблағлари кўпайиши, албатта, иқтисодиёт ривожига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади, деган Қодирхонова.
Маълумот ўрнида, Таълим соҳаси харажатлари учун 2023 йилда бюджетдан 58,4 трлн сўм, Соғлиқни сақлаш соҳаси учун 28,4 трлн сўм ажратилиши белгиланди. Давлат бюджети тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.