Сўнгги янгиликлар
Ёмғир керак: Табиат ва инсон ўртасидаги мувозанат издан чиқмоқда
Президент Мирзиёев Саудия Арабистони делегациясини қабул қилади ва “Янги Тошкент” аэропорти қурилишига старт беради
Каппадокия 17-19 октябрда “Salomon Cappadocia Ultra-Trail” югуриш пойгасига мезбонлик қилади
Ўзбекистон павильони Осака EXPO–2025 кўргазмасида олтин медалга сазовор бўлди
Ўртаҳисар “Дунёнинг энг гўзал 50 қишлоғи” рўйхатига киритилди
Қора денгиз: яшил гўзаллик ва шифобахш булоқлар маскани
Замонавий сулола: Хитойдаги «МИНГ» ҳукмронлиги тугатилди
Марғилонда аҳолига сотилган арзон уйлар: имтиёзми ёки тузоқ?
Сурхондарёнинг янги ҳокими биринчи иш кунини қандай ўтказди?
Сурхондарё вилоятига ҳоким этиб тайинланган Улуғбек Қосимов ҳокимликдаги биринчи иш кунини вилоятдаги мавжуд муаммолар, уларнинг таҳлили ва муҳокамаси билан бошлади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Таъкидланишича, вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати ходимлари, вилоятдаги бошқарма, идора ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар бир соҳадаги мавжуд муаммолар, бугунги кундаги ҳолат ва келгусида амалга ошириладиган чора-тадбирларни муҳокама қилган.
Улуғбек Қосимов масъуллардан ахборот қабул қилар экан, мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида ўзининг тавсия, топшириқ ва кўрсатмаларини берган. Ҳар бир тармоқ, йўналиш ва соҳалар кесимида чора-тадбирлар белгилаб олинган.
Шундан сўнг, ҳоким вилоятнинг асосий янги йил арчаси ўрнатилган “Мустақиллик майдони”да бўлиб, сайлга ташриф буюрган фуқаролар билан суҳбатлашган. Суҳбат жараёнида фуқароларнинг байрам кайфияти билан қизиқиб, уларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан табриклаган.
Шунингдек, мазкур майдонда жамоат хавфсизлигини таъминлаш, ёнғин ва фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида кўрилган чора-тадбирлар билан танишилган. Аҳолига байрамона кайфият улашувчи лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилган.



