Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
«Тан оламан, МДҲ давлатлари ўртасида келишмовчиликлар бор» — Путин
Норасмий саммитда жорий йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, бўлажак 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинган.
МДҲ давлатлари ўртасида таҳдидлар ва муаммолар бор кўпайиб бормоқда, аммо уларни ҳал қилиш керак, деди Россия президенти Владимир Путин.
“Афсуски, ушбу соҳадаги қийинчиликлар ва таҳдидлар ҳар йили ўсиб бормоқда. Шуни тан олиш керак, Ҳамдўстликнинг аъзо давлатлари ўртасида келишмовчиликлар бор.
Аммо энг асосийси ҳар қандай муаммолар бўлса ҳам, биз уларни бир-биримизга дўстона ёрдам кўрсатиб, биргаликда ҳал қилишга интиламиз “, — деди у МДҲ раҳбарларининг норасмий саммитида.
Қайд этиш жоиз, Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Республикаси Бош вазири Никол Пашинян ҳам қатнашди.
Норасмий саммитда жорий йилдаги ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, бўлажак 2023 йил учун устувор вазифалар муҳокама қилинган. Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.