Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистонда туризм соҳасида барқарор ўсиш қайд этилди
Туркиянинг Коня шаҳрида Жалолиддин Румий хотирасига бағишланган “Шаб-и арус” маросими ўтказилади
Поп туманида 3,4 магнитудали зилзила рўй берди
Саида Мирзиёева Хитой Халқаро коммуникация маркази раиси билан учрашув ўтказди
Конституция — фаровон ҳаётимиз ва тараққиётимиз кафолати
Булунғурда қарийб 500 туп дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Тошкентда Паҳлавон Маҳмуд ва Элбек кўчаларини боғловчи йўл ўтказгич қурилади
Туркиянинг Тош тепаликларидан неолит даврига оид 30 та янги топилма аниқланди
Қашқадарёда чин етим болаларнинг 15 нафари уйли бўлди
Қашқадарё вилоятида 1 млн. 247 мингдан ортиқ вояга етмаган болалар бўлиб, шундан, 2.0 мингдан ортиғи етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлганлардир.
Вилоятда 2021 йил 24 нафар шундай етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уй-жой билан таъминланган бўлса, 2022 йилда жами 58 нафар болаларни уй-жой билан таъминлаш мақсадида 9 млрд. 558 млн.сўм маблағ ажратилган.
Президент қарори ижросини таъминланиши ортидан Қарши шаҳрида яшовчи чин етим болаларнинг яна 15 нафари янги йилни ўз хонадонларида кутиб олади. Хонадонлар калитларини топшириш маросимида вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этган.
Маълумки, Президентнинг “Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан 2021 йил 9 августдан бошлаб етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлашнинг янги тартиби жорий этилган.
Бундай тизим мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор амалиётга жорий этилди ва энг муҳими бу юзлаб ёшларни тақдирларни изга солишга ёрдам бермоқда.








